Latest news

00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  0 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  41 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  0 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  8 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  22 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   2 21:55Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди"  2 21:37Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди  4 21:12Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"  12 20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  3 20:01Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди  178

Евро-2024. Виталий Левченко - Украина, Ван Бастеннинг суперголи ва сюрпириз ҳақида News

Евро-2024. Виталий Левченко - Украина, Ван Бастеннинг суперголи ва сюрпириз ҳақида

Европа чемпионати олдидан "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченконинг фикрлари билан қизиқдик.

Аввалроқ сайтимизда Миржалол Қосимов, Рўзиқул Бердиев, Вадим Абрамовнинг мусобақа ҳақидаги мулоҳазалари эътиборингизга ҳавола қилинган эди. 

- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиласиз ва нима учун?
- Украина терма жамоасини қўллаб-қувватлайман. Умид қиламанки, улар сифатли футбол кўрсатишади ва ижобий натижалар билан мухлисларни хурсанд қилишади. Бу жамоанинг гуруҳдан чиқишини кутяпман.

- Бу мусобақада қайси терма жамоа сюрпириз кўрсатиши мумкин?
- Фикримча, Хорватия терма жамоаси бу Европа чемпионатида яна ҳаммани хайрон қолдиради. Уларда жуда яхши ва тажрибали жамоа йиғилган.

- Биринчи кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган ва нимаси билан ёдда қолган?
- 1988 йил Германия мезбонлик қилган Европа чемпионати мен кузатган мусобақалар ичидаги биринчиси бўлади. СССР терма жамоасининг финалга чиқиши ва Ван Бастеннинг суперголи. Бу турнирнинг энг чиройли голи сифатида тан олинган.

- Мусобақа фаворити ким? Кимда чемпионлик учун имконият юқори?
- Фаворит битта эмас, бир нечта дея оламан. Германия, Франция, Италия ва Нидерландия. Улар орасидан кимдир мусобақада ғолиб чиқиши мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика