Latest news

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  13 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  26 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Евро-2020. Захирадан тушганлар Австрияга Шимолий Македония устидан ғалаба келтиришди News

Евро-2020. Захирадан тушганлар Австрияга Шимолий Македония устидан ғалаба келтиришди

Европа чемпионати "C" гуруҳи 1-тури доирасидаги учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Австрия – Шимолий Македония 3:1  

"Миллий" стадиони

Голлар: Лаймер 18', Грегорич 78', Арнаутович 90' – Пандев 28'

Австрия – Бахманн, Лайнер, Драгович (Линхарт, 46)), Хинтереггер, Алаба, Баумгартнер (Грегорич, 58), Шлагер (Ильзанкер, 90+4), Забитцер, Лаймер (Баумгартлингер, 90+3), Ульмер, Калайжич (Арнаутович, 58).

Шимолий Македония – Димитриевски, Велковски, С. Ристовски, Муслиу (М. Ристовски, 86), Алиоски, Барди (Тричковски, 82), Николов (Бейтулай, 64), Адеми, Элмаз, Трайковски (Костадинов, 64), Пандев.

Огоҳлантириш: Трайковски (42), Алиоски (52), Лайнер (85). 

Баҳс якунланди!  Унда Австрия ғалаба қозонди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. Австрияда навбатдаги алмаштириш: Шлагер ўрнига Ильзанкер туширилди.

90+3. Австрияда ўзгариш: Лаймер ўрнига Баумгартлингер тушди. 

90+2. Австрия кескин ҳужумларни уюштиришда давом этмоқда. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ГООООООООООООООООООООООООЛ!  Захирадан тушган Арнаутович ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди!  

87. Алиоскининг узатмасига шериклари етиб бора олишмади. 

86. Шимолий Македонияда ўзгариш: Муслиу ўрнига Ристовски туширилди. 

85. Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган ўйинчини йиқитган Лайнер огоҳлантирилди. 

84. Эҳ, зннг қанотдан олдинга борган Забитцер марказда турган Грегорич томон пас берди, бироқ тўп ундан ўтиб кетди, аниқроғи, Грегорич улгурмади. 

82. Шимолий Македонияда алмаштириш: Барди ўрнига Тричковски майдонга тушди. 

78. ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Алабанинг узатмасидан кейин Грегорич тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 2:1!  

76. Ксавер Шлагер ичкарига узатмаси ноаниқ кўриниш касб этди.

73. Алиоски дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб қолди.

71. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 59% – 41%

69. Ксавер Шлагер қулай позициядан яхши зарба бера олмади. Тўп майдонни тарк этди. Шимолий Маекдонияда эркин зарба.

67. Зарба!  Алаба тўпни бурчакдан ичкарига ошириб берди, Забитцернинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

64. Зарба ва қойилмақом сейв!   Арнаутовичнинг узатмасидан кейин Грегорич бош билан зарба берди, Димитриевски тезкор реакцияси туфайли жамоасини қутқарди. 

64. Шимолий Македонияда 2 та ўзгариш: Трайковски ўрнига Костадинов, Николов ўрнига Бейтулай ўйинни давом эттиради. 

63. Ууууух!  Пандев бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва шеригига пас бера олмади, Бахманн жамоаси жонига ора кирди. 

61. Андреас Ульмер жарима майдони яқинида яхши пас ижро этди. Ҳимоячилардан бири сўнгги паллада вазиятни бартараф қилди.

58. Австрияда 2 та ўзгариш: Баумгартнер ўрнига Грегорич, Калайжич ўрнига Арнаутович ўйинга қўшилди. 

56. Димитриевски шифокорлардан ёрдам сўрамоқда. У жароҳатга йўлиққан кўринади. Йўқ, у ўйинни давом эттира олади. 

54. Австрия ҳужумга ўтиб, тўпни олдирди, ўз ўрнида Шимолий Македония ўйинчиси ҳам тўпни ўзида сақлай олмади ва йўқотди. 

52. Алиоски Баумгартнерга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳақли равишда сариқ карточка олди. Ҳакам қизил кўрсатмасдан аяди дейиш мумкин. 

51. Горан Пандев тўп учун курашиш чоғида Линхартни йиқитди.

48. Хинтереггернинг хавфлик узатмаси Велковски томонидан қайтарилди. 

46. Австрияда алмаштириш: Драгович ўрнига Линхарт тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Драговичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

42. Трайковски Драговичга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

38. Алиоски майдон марказига яқин ҳудудда Лаймерга нисбатан қоидани бузди. 

37. Зарба!  Ристовски олис масофадан дарвозани нишонга олди, ноаниқ. 

34. Кристоф Баумгартнер рақибларини алдашга киришиб кетди, аммо ҳимоячи Ристовски уни тўхтатди. Автрия бурчак тўпига эга бўлди.

32. Шлагер Пандевга нисбатан қўполлик ишлатди. 

28. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Шимолий Македония сардори, Шомуродовнинг "Женоа"даги жамоадоши Горан Пандев ҳисобни тенглаштирди – 1:1!

26. Висар Муслиу Кристоф Баумгартнерни йиқитди, ҳакам бунга бефарқ қарамади.

22. Зарба!  Калайжичнинг зарбасидан кейин Дитириевски ўз ўрнида эканлигини эслатиб қўйди. 

19. Гол урилган вазиятда Забитцернинг узатмасини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.

19. Австрия аъзоси Штефан Лайнер Шимолий Македонияга урган голини Эриксенга бағишлади

Унинг либосига "Эриксен, кучли бўлиб қол" деб ёзилган эди. 

Respect! 

18. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Лайнер ноқулай вазиятдан гол ҳосил қила олди – 1:0!   

17. Забитцер Бардини қўполлик эвазига йиқитди, Ристовски шеригини ҳимоя қилишга тушиб кетди. Ҳакам ўйинчиларни тинчлантирди. 

16. Велкоски Забитцерга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва оғзаки огоҳлантирилди. 

13. Алиоски тезлик билан олдинга интилди, бироқ хавфли вазият ҳосил қила олмади – ҳимоячилар яхши ўйнашди.

12. Англия – Хорватия учрашуви сингари бу ўйинда ҳам Кристиан Эриксенга соғлиқ тиланди.

10. Трайковски марказдаги Бардига жуда яхши пас берди, у ҳам ичкаридаги Пандевни пас билан таъминлашни истади, аммо буни тажрибали форвард тушунмай қолди. 

8. Конрад Лаймер қўпол ўйнагани боис бош ҳакам Андреас Экберг ҳуштагини чалди.

6. Марсель Забитцер ичкарига пас узатди, аммо шериклари бу тўпга улгуришмади. 

5. Шимолий Македония тўпни йўқотди ва Австрияга босим ўтказмоқда. Умуман олганда, жамоалар бир-бирларига кескин курашни таклиф қилишяпти. 

3. Давид Алаба сўнгги ҳимоячи сифатида биринчи пас билан жамоаси ҳужумини бошлаб бермоқда. 

2. Австрия ўзининг дастлабки ҳужумини уюштирди, бироқ иш зарбагача етиб бормади. 

1. Бухарестдаги ўйинга старт берилди!

Шимолий Македония юлдузи Горан Пандев

Австрия ҳамда Шимолий Македония терма жамоаси футболчилари майдон билан танишиб чиқишди.

"Миллий" ўйингоҳи баҳсни қабул қилишга тайёр! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Европа чемпионати "C" гуруҳи 1-тури доирасидаги Автрия – Шимолий Македония учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика