Latest news

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  96 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

ЕВРО-2016. Қуръа ташлаш маросими якунига етди News

ЕВРО-2016. Қуръа ташлаш маросими якунига етди

Париж шаҳрида 2016 йилги Европа чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ


Маросимни ушбу саҳифа орқали онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин бўлди.

Демак маросимни Руд Гуллит ва Биксент Лизаразю олиб боришади. Саҳнада Франция миллий рақси намойиш этилди. Энди ЕВРО-2016ни қабул қиладиган стадионлар намойиш этилмоқда. Сайтимиз орқали барча стадионлар ҳақида маълумот бергандик.

Ҳозирча саҳнада концерт бўлмоқда. Энди барча 24та жамоа байроқларига бурканган йигит қизлар қўшиқ куйлашмоқда. Мусобақанинг тимсоли "Супер Виктор" саҳнага чиқиб қолганлар билан рақсга тушди.

Гуллит ва Лизаразю саҳнага Давид Геттани таклиф қилди. Айнан у ЕВРО-2016нинг мадҳиясини куйлайди. 

Энди Испанияни Европа чемпиони қилган Висенте Дель Боске ўз фикрларини билдирди ва ўз ўрнига бориб ўтирди. 

Ташкилотчилар ўтган мусобақаларда урилган чиройли голларни эслаб ўтишди.

Саҳнага Антонин Паненка таклиф этилди. Чехословакиялик собиқ футболчи пенальтидан антиқа зарба берган дастлабки инсон ҳисобланади. У билан бирга Оливер Бирхофф, Давид Трезеге ва Ангелос Харистеас ҳам саҳнага чиқиб келди. 

Албатта, қуръа ташлаш маросими бўладию Жанни Инфантино чиқмайдими? ФИФА президенти бўлишга даъвогар бўлиб турган Инфантино саҳнада. 

Демак диққат қилинг қуръа ташлаш жараёни бошланмоқда...

"A" гуруҳи: Франция, Руминия, Албания, Швейцария.
"B" гуруҳи: Англия, Россия, Уэльс, Словакия.
"C" гуруҳи: Германия, Украина, Польша, Шимолий Ирландия. 
"D" гуруҳи: Испания, Чехия, Туркия, Хорватия.
"E" гуруҳи: Бельгия, Италия, Ирландия, Швеция.
"F" гуруҳи: Португалия, Исландия, Австрия, Венгрия.


Қайси бири "ўлим гуруҳи"?


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика