Евгений Бушманов: "Иккинчи таймда Ўзбекистон бизни хато қилишга мажбур қилишди"
27 may 2017 21:30
News
Евгений Бушманов: "Иккинчи таймда Ўзбекистон бизни хато қилишга мажбур қилишди"
Ўзбекистон U-21 - Россия U-21 (3:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Евгений Бушманов ўз фикрларини билдирди.
"Менимча бундай ўйинлар мухлисларга ёқади. Кўплаб вазиятлар ва кўплаб голлар. Биринчи таймда учта гол уришга эришдик. Танаффусда ўзгаришлар амалга оширдик. Кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Мезбонлар хато қилишга мажбур қилишди, мухлислар олқиши остида улар олдинга ўтишди.
Ўзбекистон жамоаси менга ёқди. Бу жамоа таркибида яхши футболчилар бор. 10-рақамда ўйнаган (Жавоҳир Сидиқов) футболчини алоҳида кўрсатишим мумкин, уни "тута олмадик" (кулади)", - дейди Евгений Бушманов.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments