Эшмуродов қизил карточкага лойиқмиди? Экспертимиз томонидан 6-турда ҳакамлар томонидан қабул қилинган баҳсли қарорлар таҳлили
18 apr 2023 14:27
News
Эшмуродов қизил карточкага лойиқмиди? Экспертимиз томонидан 6-турда ҳакамлар томонидан қабул қилинган баҳсли қарорлар таҳлили
✅ «Навбаҳор» - «Андижон»
Ушбу вазиятда қоида чегарасидан чиқмаган ҳолда қаттиқ тўқнашув юз берган. “Навбаҳор” футболчиси ҳеч қандай тақиқланган ҳаракат амалга оширилмади – ўйинчи тўпга ўйнашни истаган ҳолда оёғини рақиб ва копток қаршисига ташлади. Шу билан бирга, унинг оёғида ҳеч қандай ҳужумкор ҳаракат кўзга ташланмаганига эътибор қаратиш лозим. Ўйинни давом эттирилиши тўғри қарор ҳисобланади.
✅ «Қизилқум» - «Сурхон»
Вазиятни икки қисмга ажратамиз. Иккинчи қисмда дарвозага зарба йўлланган вақтда ҳужумни якунлаган «Сурхон» футболчиси тўғри ҳолатда турган эди. Биринчи қисмда эса меҳмонлар ярим майдонидан узатма амалга оширилаётган пайтда «Сурхон» ўйинчиси офсайдда эди. Ўрталиқда турган меҳмонлар аъзоси тўпга тегмасдан оёқлари орасидан ўтказиб юборди. Очиғини айтганда, ёрдамчи ҳакамга буни аниқлаш қийин бўлган, бош ҳакам эса тўпга тегиниш йўқлигини таъкидлаб, ушбу ҳолатда ёрдам беришга мажбур бўлган. Якунда ВАР вазиятга тўғри ҳолатда аралашди ва голни бекор қилди.
✅ «Қизилқум» - «Сурхон»
Ушбу вазиятда ҳакамлар ўйинни давом эттириб тўғри иш қилди, чунки футболчи тўпга ўйнамоқчи эди, бироқ кичик масофада сапчиш ва тўп траекторияси мураккаблиги учун коптокни қабул қилишга уринишда тўп майсазордан сакраб, унинг қўлига бориб тегди. ВАР эпизодга халақит бермай тўғри иш қилган.
✅ «Пахтакор» - «Сўғдиёна»
Ҳолат қизил карточка кўрсатиш учун арзирли. Тўп учун ҳеч қандай кураш мавжуд эмас, силташда рақибнинг юзига эътибор қаратилган. Буни тажовузкор хатти-ҳаракат деб аташ мумкин, аммо айни пайтда оқ либосдаги футболчи четлатилган ўйинчипа провокация қилгани учун сариқ карточкага лойиқ эди.
❌ «Пахтакор» - «Сўғдиёна»
Айтишим мумкинки, Россияда ҳозир бундай вазиятда аниқ пенальти қўйишмайди. Ҳужум қилаётган ўйинчи биринчи бўлиб тўпга тегади, шундан сўнг тўп ҳимоячининг оёғига тегади. Бу одатий ўйин ҳолати, ҳеч қандай қоидабузарлик содир этилмаган. Ҳакам ўйинни давом эттирган бўлса, ВАР эпизодга аралашмаслиги керак эди.
✅ «Олимпик» - «Бухоро»
Ҳакам қоидани қўпол равишда бузгани учун ҳақли равишда “Олимпик” футболчисини майдондан четлатди. Ўйинчилар яккакурашларда бундай йўсинда ҳаракат қилиши рақиб учун жуда хавфли эканлигини ва жиддий жароҳатларга олиб келишини тушунишлари керак. Ҳаракатда тезлик мавжуд, яккакурашга киришнинг интенсивлиги юқори, ўйинчи рақибга бутсасининг таг қисми билан ташланган, унинг оёғи юқоридан пастга тушган, жазони енгиллаштирувчи омил йўқ. ВАР эпизодга халақит бермасдан тўғри иш қилган ҳамда қизил карточка муносиб ҳолда кўрсатилган.
✅ «Олимпик» - «Бухоро»
Ҳакам ўйинни тўғри ҳолатда давом эттирди. Бундай енгил контакт 11 метрли жарима зарбаси белгилаш учун етарли эмас. Шунингдек, “Олимпик” ўйинчисининг ўзи рақиб томон сакраб, контактни ошириб юборди, ҳимоячи эса рақибни йиқитиш учун қўшимча ҳаракат қилмасдан, тўпга ўйнади. Ҳакам яхши позицияни эгаллаганди, шу боис ВАР ёрдамисиз эпизодни тўғри баҳолаган.
❌ «Металлург» - ОКМК
Баҳсли вазият: бир томондан, қоидабузарлик содир этган ўйинчининг оёғи ердан баланд кўтарилган ва бутсасининг тишлари ҳужум воситаси сифатида намоён бўлган, лекин эпизод сўнгида у яккакурашга кечикканини англаб, оёқларини тортиб олган. Шу сабабли, рақибнинг пастки оёғи билан контакт пайдо бўлган, бу ҳам ҳолат натижасини енгиллаштиради. Ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин, бироқ огоҳлантириш билан чекланиш ҳам мумкин эди, менинг назаримда.
✅ «Металлург» - ОКМК
Гол тўғри ҳолатда бекор қилинди, сабаби офсайдда турган футболчи дарвозабоннинг тўпга ўйнашига таъсир қиладиган ҳаракат амалга оширади. Бу эпизодда футболчи тўп траекторияси йўлида ҳамда дарвозабонга жуда яқин масофада жойлашганди.
✅ «Бунёдкор» - «Насаф»
Менимча, ҳакам «Насаф» футболчисини қоидани қўпол равишда бузгани учун тўғри ҳолатда майдондан четлатди. Меҳмонлар ўйинчиси тўпга ўйнашда кеч қолди ва рақиб тўпиғининг юқори қисмига оёқнинг таг қисми билан зарба берди. Бутсанинг таг қисми билан ташланганда, оёқни синдириши мумкин. Ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин, ВАР эпизодга аралашмай, тўғри иш қилди.
✅ «Бунёдкор» - «Насаф»
«Насаф» футболчиси чаққонлик билан тўпга биринчи бўлиб ўйнагани учун ҳакам ҳимояланаётган тараф фойдасига фол қайд этиб, тўғри ҳаракат амалга оширди. Шундан сўнг “Бунёдкор” футболчиси эҳтиётсизлик туфайли унинг оёғига юзаки зарба бериб юборган.
Шу тариқа, фақатгина "Пахтакор" фойдасига пенальти белгиланган эпизодда қўпол хатога йўл қўйилган. Экспертимиз фикрича, Санжар Турсуновнинг четлатилиши билан боғлиқ вазиятда ҳакам фақат огоҳлантириш билан чекланиши мумкин эди.
Comments