Latest news

20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  1 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  12 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  2

Эшитдик-да! Вадим Абрамов “Бунёдкор” кийим алмаштириш хонасида? News

Эшитдик-да! Вадим Абрамов “Бунёдкор” кийим алмаштириш хонасида?

Ўтган йилнинг 28 ноябрь куни ЎФА Ижроия қўмитаси миллий терма жамоа бош мураббийи параллел клубдаги фаолиятини давом эттирмаслиги лозим деган қарорга келганди.

Аммо бу Вадим Абрамовга кўп ҳам таъсир қилгани йўқ. Биз унинг “Бунёдкор”нинг ўртоқлик учрашувларида футболчиларга кўрсатма бераётгани масаласига тўхталиб, уни суратлари билан намойиш қилгандик.

Шунга қарамай, Вадим Абрамов Суперлига илк турида барибир “Бунёдкор” кийим алмаштириш хонаси атрофида пайдо бўлди. Ҳолат албатта ЎзПФЛ комиссарининг эътиборидан четда қолмади. Хўш, комиссар буни ўз рапортида қайд этадими ёки йўқми?

Умуман олганда Шуҳрат Мақсудовнинг клубда ҳақиқий бош мураббий эканига ишониш қийин. Жамоани мавсумга Марат Мифтахутдинов тайёрлаганди. Чемпионат бошланишига жуда оз қолганида Мақсудов бош мураббий сифатида таништирилди. Бизга маълум бўлишича, бунга фақатгина битта сабаб бор, у ҳам бўлса, Мифтахутдиновда Про лицензиясининг йўқ эканлиги. Абрамов клуб ишларида фаол бўлса, Мифтахутдинов унинг айтганлари асосида клубни бошқараётган бўлса, матбуот анжуманларида иштирок этаётган Мақсудов аслида иккинчи шахс ҳам бўлмаслиги мумкин.


Rating: -68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика