Latest news

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳим аъло даражада"  0 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  39 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21

Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатига чиққани учун мукофот пулларини ҳали олмаган News

Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатига чиққани учун мукофот пулларини ҳали олмаган

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йил 25 сентябрдан 20 октябрга қадар Қувайтда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, футзал терма жамоамиз аъзолари мусобақанинг финал босқичига чиққанликлари учун ҳали ҳамон мукофот пулларини олишмаган. 

Шу йил 10-12 апрель санасида Бишкекда ўтган саралаш баҳсларида гуруҳда илк турда Непални (5:1), иккинчи турда Афғонистонни (5:1), сўнгги баҳсда Тожикистонни (5:2) таслим қилган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 3та ўйинда 100 фоизли натижага эришганди. 

Маълумотларга кўра, ЎФА томонидан кейинги босқичга йўлланма учун ҳар бир футзалчига 10 миллион сўмдан мукофот пулини ваъда қилган. Бироқ кейинчалик ушбу миқдор 5 миллион сўмдан берилиши айтилган. Афсуски, орадан 4 ой ўтди ҳамки пул маблағлари футзалчиларга берилмаган.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий ва U-23 терма жамоалари ўзлари иштирок этган турнирдаги муваффақиятли натижа учун дарҳол мукофот пулларини олишди. Аммо нима учундир футзалчиларга келганда ЎФА буни чўзиб келмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон футзал терма жамоаси сўнгги Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиққан, Осиё "йўлбарслари" ҳисобланган Эрон билан тенгма-тенг кураш олиб борган эди.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика