Latest news

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  25 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  7 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

Эшитдик-да: "Насаф" етакчиси клубдан янги шартнома учун 1,5 миллиард маош сўрамоқда News

Эшитдик-да: "Насаф" етакчиси клубдан янги шартнома учун 1,5 миллиард маош сўрамоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси сербиялик ярим ҳимоячи Марко Станоевич билан ўртадаги шартномани узайтиришни истамоқда.

Эшитишимизга қараганда, қаршиликлар жорий мавсумда жамоанинг етакчисига айланган Марко Станоевич билан ўртадаги келишувни узайтириш мақсадида футболчига янги шартнома таклиф этишган. Марко Станоевич "Насаф"дан 2021 йилги мавсум учун 1,5 миллиард (150 минг АҚШ доллари) атрофида маош сўраган. "Насаф" эса бундай маошни сербиялик футболчига тўлашга рози бўлиши номаълум. Агарда ҳар иккала томон янги шартнома бўйича келиша олишмаса, унда Марко Станоевич фаолиятини Суперлиганинг бошқа клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Марко Станоевичнинг хизматларига айни пайтда Суперлиганинг бошқа клублари ҳам оғиз солишган. Марко Станоевич "Насаф"да қолишга қарши эмас. Агарда футболчининг янги шартнома бўйича талаблари қондирилса, Марко катта эҳтимол янги мавсумни ҳам "Насаф"да ўтказади. Акс ҳолда Марко қаршиликлар сафини тарк этиши мумкин.

Томонлар ҳозирча оғзаки музокаралар ўтказишган. "Насаф" келаси мавсум учун смета тасдиқланганидан сўнг Марко билан расман музокара ўтказиши мумкин. Рўзиқул Бердиев клуб раҳбариятидан Марко Станоевични жамоада олиб қолишни сўрамоқда.

Маълумот ўрнида: Марко Станоевич жорий мавсумда "Насаф" сафида 24 ўйинда 6та гол уриб, 1та голга асситентлик қилди.

Rating: -54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика