Latest news

18:00Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 2:0 (матнли трансляция)  18 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  2 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12

Эшитдик-да! Кападзе ОТЖга Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 8 нафар ўйинчини чақирди News

Эшитдик-да! Кападзе ОТЖга Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 8 нафар ўйинчини чақирди

1 июнь куни "Эшитдик-да" рукнимиз орқали Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 13-20 июнь кунлари Хитойда йиғин ўтказиши ҳамда Хитой U-23 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда йиғин ўтказади

Эртага Тимур Кападзе ана шу йиғинга чақирган футболчилар рўйхати эълон қилинади. "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Кападзе Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан Хитой йиғинига 8 нафар ўйинчини таклиф қилган. Булар: Отабек Боймуродов (дарвозабон), Саидафзалхон Аҳроров, Маҳмуд Маҳамаджонов, Жаҳонгир Ўрозов, Жавоҳир Отамуродов (ҳаммаси ҳимоячи), Умарали Раҳмоналиев, Беҳруз Асқаров (иккиси ярим ҳимоячи) ҳамда Пўлатхўжа Холдорхонов (ҳужумчи).

Қизиғи, юқоридагилар орасидан "Насаф" аъзоси ҳисобланган марказий ҳимоячи Жавоҳир Отамуродов Аргентинадаги мундиалда иштирок этмади. Тошкентда ўтган U-20 Осиё кубогида эса фақатгина 3-турда Индонезияга қарши ўйнаган. Ўша биргина учрашувдаги ҳаракатларида Кападзе ниманидир пайқаган кўринади, мураббий уни ҳам чақириб йиғинда синаб кўрмоқчи.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тўлиқ таркиби эртага эълон қилиниши кутилмоқда. Якуний рўйхатда минимал ўзгаришлар бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон МТЖнинг "CAFA Nation's Cup"да иштирок этадиган таркиби эълон қилинди. Ундан Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган. Тимур Кападзе уларни ҳам олимпия терма жамоаси йиғинига чақирмоқчи эди. Аммо, Сречко Катанец Ҳусанов ва Файзуллаевни миллий терма жамоага чақирди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика