Эшитдик-да! "Бунёдкор" Илёс Зейтуллаев билан "саломлашмай" хайрлашди
12 apr 18:23
News
![](https://championat.asia/upload/storage/786906_original.jpg)
![](/upload/storage/786906_220.jpg)
Эшитдик-да! "Бунёдкор" Илёс Зейтуллаев билан "саломлашмай" хайрлашди
Италия А Сериясида тўп тепган ва "Ювентус" сафида майдонга тушган биринчи ўзбекистонлик футболчи "Бунёдкор" футбол клубида ишламайди.
Аввалроқ у "қалдирғочлар" мураббийлар штабида иш бошлагани ва Анвар Ғофуров билан биргаликда ишлаши хабар қилинганди.
Championat.asia маълумотларига қараганда, Зейтуллаев "қалдирғочлар" сафига эндигина келиб қўшилганига қарамай, клубни тарк этган.
Маълумот ўрнида, "Бунёдкор" Суперлигада 2 очко билан охирги ўринда бормоқда.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments