Latest news

11:32"Ливерпуль" "Ренн" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича келишувга эришди  1 10:45Камолиддин Тожиев: "Натижа муҳим эмас, ёшларни синаб олдик. Таркибимиз 90 фоизга тайёр"  2 10:24Кэррик: "Олд Траффорд" — алоҳида лаҳзалар юзага келадиган жой"  3 09:50"Машъал" "Динамо" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2 09:20Роналду "Ал-Насср"даги вазиятдан норози   10 09:01"Динамо" Тошкентда машғулотларни бошлади  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  83 08:28Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Тоттенхэм"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  9 07:51Футзал. Эрон - Ўзбекистон ва қолган чорак финал учрашувларининг бошланиш вақти маълум  6 04:04А Серия. “Ювентус” меҳмонда “Парма”га 4 та гол урди  1 03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 03:49Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди  3 03:43А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  0 00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  57

Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср News

Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср

Бугун Олимпиада гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Испанияга қарши баҳс олиб борди.

"Парк де Пренс" стадионида ўтадиган ўйин учун Кападзе қандай таркибни танлагани маълум.

Париж Олимпиадаси

"С" гуруҳи, 1-тур

24.07.2024, 18:00

"Парк де Пренс", Париж

Ўзбекистон - Испания 1:2 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Дахане Бейда (Мавритания)

Гол: Марк Пубиль (Абель Руис) 29, 0:1, Элдор Шомуродов (пенальти) 45+3, 1:1, Серхио Гомес (Хуан Миранда) 62

Ўзбекистон: 1.Абдувоҳид Неъматов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 18.Абдурауф Бўриев (8.Русланбек Жиянов,  67), 15.Умарали Раҳмоналиев, 10.Жасур Жалолиддинов (17.Диёр Холматов, 67), 11.Остон Ўрунов (9.Ҳусайн Норчаев, 59), 14.Элдор Шомуродов (19.Иброҳим Ибрагимов, 79) 7.Аббосбек Файзуллаев.

Захира: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 13.Зафармурод Абдираҳматов, 

Испания: 1.Арнау Тенас, 2.Марк Пубиль, 4.Эрик Гарсия, 5.Пау Кубарси ( 12.Хон Пачеко, 46), 3.Хуан Миранда, 6.Пабло Барриос, 10.Алекс Баэна (8.Бенат Туррьентес, 86), 11.Фермин Лопес (16.Адриан Бернабе, 76),  14.Аимар Орос (7.Диего Лопес, 77), 17.Серхио Гомес, 9.Абель Руис (18.Саму Омородион, 87)

Захира: 13.Хоан Гарсия,   15.Мигель Гутьеррес,  

Огоҳлантириш: Пау Кубарси (Испания) 7, Жасур Жалолиддинов (Ўзбекистон) 36, Марк Пубил (Испания) 37, Абдурауф Бўриев (Ўзбекистон) 61, Диёр Холматов (Ўзбекистон) 68, Адриан Бернабе  (Испания) 80, Абель Руис (Испания) 82, Саму Омородион (Испания) 90+6


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. 

90+6. ОГОҲЛАНТИРИШ. Саму Омородион, Испания. 

90+6. Йўқ ўйин давом этади. 

90+5. ВАР пенальти кўради. Яна пенальти тепамизми?

90+5. ЗАРБАААА. Умарали Раҳмоналиевнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. 

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Сўнгги дақиқаларда ҳужумлар уюштирдик. Аммо якун йўқ. 

83. ЗАРБААА. Алиқулов жарима зарбасини амалга оширди. Ноаниқ. 

82. ОГОҲЛАНТИРИШ. Испания, Абель Руис

80. Қулай нуқтада жарима зарбаси ишладик. 

79. ЎЗГАРИШ. Элдор Шомуродов ўрнига Иброҳим Ибрагимов тушди. 

77. ЎЗГАРИШ. Фермин Лопес ўрнига Бернабе, Орос ўрнига Диего Лопес тушди. 

73. ЗАРБААА. Шомуродов яхши зарба йўллади. Бироз ноаниқ. 

67. ЎЗГАРИШ. Абдурауф Бўриев ўрнига Руслан Жиянов, Жасур Жалолиддинов ўрнига Диёр Холматов тушди. 

63. ГОЛ. Серхио Гомеснинг пешонасига бугун Ўзбекистонга гол уриш ёзилган экан, 1:2

61. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Абдурауф Бўриев. 

61. НЕЪМАТОООООООООООООООООВ. Абдувоҳид Неъматов пенальтини қайтарди. Яшавор Неъматов. Баракалла!

59 ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Остон Ўрунов ўрнига Ҳусайн Норчаев тушди. 

57. ПЕНАЛЬТИ. Аббос Файзуллаев сезиларли равишда рақиб футболчисини йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади. 

55. Абдувоҳид Неъматов Пубилнинг зарбасини ушлаб олди. 

53. Абдурауф Бўриевга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида. 

46. ЎЗГАРИШ. Испания, Пау Кубарси ўрнига Хон Пачеко тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45+3. ГОООООООООООООООООООООООООЛ. Тарихий гол, ажойиб гол. Шомуродов 11 метрлик нуқтадан адашмади. Ҳисоб тенглашди, 1:1

45. Тўп олдида Шомуродов. Қани кўрсат ўзингни!

45. ПЕНАЛЬТИИ. Ана имконият, мана имконият. Гол керак, гол!

44. Ҳамралиевга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилган. Ҳакам ВАРда вазиятни кўрмоқда. Пенальти, пенальти, пенальти!

38. ЗАРБААА. Жасур Жалолиддиновнинг зарбаси дарвозага аниқ борди. Испаниялик посбон тўпни эгаллаб олди. Яхши зарба. 

37. ОГОҲЛАНТИРИШ. Марк Пубилга сариқ карточка кўрсатилди. Жуда қулай нуқтада жарима зарбасини ишладик. 

36. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жасур Жалолиддинов сариқ карточка билан жазоланди. 

33. ЗАРБАААА. Файзуллаев тўпни яхши тарзда Шомуродовнинг йўлига узатиб берганди. Элдор тўпга улгурмади. 

32. Статистика. Аниқ зарбалар:1/2

28. ГОЛ. Испания учрашувда ҳисобни очди. Испания дастлабки стандарт вазиятдан самара чиқара олди. Марк Пубил жамоадоши Руисдан келиб тушган тўпни голга айлантирди. 

16. Испания ҳимоясида саросима юз бермоқда. Кескинлик ярата оляпмиз. Гол ҳам керак

20. Статистика. Тўп назорати: 40/60

13. УУУУУХ. Ўзбекистон кетма-кет босим уюштирмоқда. Устунлик бизнинг томонда. Голга яқинмиз. 

12. Абдувоҳид Неъматов рақиб футболчисининг жаримадан йўллаган зарбасини осонликча ушлаб олди. 

10. Париж, Париж Олимпиада! Буни фақат ҳис қилиш керак. 

8. Кичик устунлик Ўзбекистонда. Рақиб жарима майдончаси ичида кескинлик яратишга ҳаракат қилиб кўрдик. 

7. ОГОҲЛАНТИРИШ. Испания терма жамоаси футболчис Кубарси Жасур Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатди.  

2. Ўзбекистон илк дақиқалардан дадил қадамлар билан олдинга ўтишга чоғланди. Рақиб ҳимоячилари ҳозирча яхши ҳаракат қилишди. 

- Ўйин бошланди. Олға, Ўзбекистон!

- Терма жамоамиз сардори бугун Элдор Шомуродов. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Мадҳиямиз янграмоқда!

- Париждаги "Парк де Пренс" стадиони барчани ўзига чорламоқда. Стадионда ўзбекистонлик мухлислар ҳам етарличани ташкил қилади. 

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари. Тарихий кун. Тарихий оқшом. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун ўз тарихида илк бор Олимпиада ўйинларида майдонга чиқади. 

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика