Latest news

23:30Серия А. "Наполи" - "Рома" 2:2  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Афғонистон - Қирғизистон 5:3  1 23:15Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (пенальтилар 2:3)  0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги финал. Таиланд - Эрон 1:4  0 23:05АПЛ. "Ноттингем" - "Манчестер Сити" 0:2   0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" камбэк қурбони бўлди, Алиқулов эса...  3 23:00АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:3   0 22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  7 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  10 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  4 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  3 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  24 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2

Эшитдик-да! Арвеладзе Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Аммо, қайси жамоага? News

Эшитдик-да! Арвеладзе Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Аммо, қайси жамоага?

2017 йилнинг ёзида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилиб олган Шота Арвеладзе 2020 йилнинг охирида жамоа билан хайрлашган эди.

У айни пайтда ишсиз бўлиб турибди. Аммо, футбол оммаси грузиялик мутахассиснинг тез орада юртимизга қайтиши ҳақида гапиряпти. "Championat.asia"га маълум бўлишича, Шота Юстиновичнинг хизматларига "Пахтакор" билан бирга, ЎФА ҳам қизиқмоқда. У Саудия Арабистонидаги муваффақиятсизликдан кейин бош мураббийсиз қолган Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариши мумкин.

Маълумот учун, "Пахтакор" спорт директори Жафар Ирисметов 8 июнь куни сайтимиз мухбири билан суҳбатда Арвеладзе ҳақидаги миш-мишларни рад қилмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шота Юстинович Ўзбекистонни тарк этгач, турк матбуоти унинг "Фенербахче" ва "Кайсериспор" клублари бош мураббийлигига асосий даъвогар бўлиб тургани ҳақида маълумот берди. Кейинчалик мутахассисга Қатарнинг "Ал Гарафа" жамоасидан таклиф бўлгани айтилган эди...

“Пул унумли эмас, кўп пул унумли” – Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни нега тарк этди?

Шота Арвеладзе "Пахтакор" бошқарувидаги биринчи мавсумида Ўзбекистон чемпионатида бронза, 2-сида кумуш медални қўлга киритган бўлса, клуб охирги 2 йил давомида ички мусобақаларда требл ва олтин дубл қайд этди.

Rating: -68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика