Latest news

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Эртага Ўзбекистон U-19 ёшлари "Пахтакор" ўринбосарлари билан назорат учрашуви ўтказади News

Эртага Ўзбекистон U-19 ёшлари "Пахтакор" ўринбосарлари билан назорат учрашуви ўтказади

Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) 16 июль куни Тошкент шаҳрида ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлаган эди.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев мазкур йиғинга жами 25 нафар футболчини жалб этган. Машғулотлар Тошкентдаги Чиғатой ҳамда «ЖАР» стадионларида ўтказилмоқда. Терма жамоа йиғини 21 июль кунигача давом этади.

Эртага ушбу терма жамоа битта назорат учрашувини ўтказади. Терма жамоамизга спаринг-рақиб "Пахтакор" ёшлари бўлади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика