Latest news

01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  6 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  57 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5

Эронда мураббийга тош отиб бошини ёришди News

Эронда мураббийга тош отиб бошини ёришди

Эрон чемпионатида вазият борган сари кескинлашмоқда.

Аввалги тур ўйинларида мухлислар майдонга тушиб футболчиларни дўппослаб кетгани ҳақида ёзгандик. Навбатдаги тур учрашувида янаям баттар воқеа содир бўлди. 

Ушбу турда "Нафт Масжед" клуби ўз майдонида "Сепидруд"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувда меҳмонлар ҳужумчиси Меҳрдад Байрами гол урганидан сўнг мезбон жамоа мухлислари бунга чидай олмасдан ўз мураббийларини ҳақоратлай бошлашди. 

Ишқибозлардан бири эса ҳатто тош билан бош мураббий Фируз Каримининг бошини ёрди. Натижада мураббий бир неча дақиқага ўзини йўқотиб қўйди. Унда мия чайқалиши юз берди. Шифокорлар мураббийга тез ёрдам кўрсатганидан сўнг ўзига келиб ўриндиғига ўтирди. Эрон чемпионати тугашига яна иккита тур қолди. "Нафт Масжед" клуби қолган иккита турда вазиятни ўнглай олмаса биринчи лигага тушиб кетади.

Rating: -31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика