Latest news

01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  1 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  12 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  80 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  845 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7

Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида қандай қатнашган? News

Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида қандай қатнашган?

Tags :  Эрон
2018 йили Россия мамлакатида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун айни дамда Осиё қитъасида 12та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб бормоқда.

Вакилларимиз Қатар, Жанубий Корея, Эрон, Сурия ва Хитой терма жамоалари билан “А” гуруҳидан жой олганидан хабарингиз бор. Биз терма жамоамизнинг ҳар бир учрашувидан олдин рақибларимиз ҳақида маълумотлар бериб келмоқдамиз. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 октябрь куни гуруҳдаги 3-тур учрашувини Эронга қарши ўтказади. Ушбу баҳс олдидан форслар ҳақида маълумот берамиз.  

Ташкил топган йили
: 1920
ФИФА аъзоси: 1948
ОФК аъзоси: 1958
Федерация: Эрон Ислом Республикаси федерацияси
Конфедерация: ОФК
Бош мураббий: Карлуш Кейруш (Португалия)
Жамоа сардори: Андраник Теймурян
Энг кўп ўйин ўтказган футболчиси: Жавод Некунам
Тўпурари: Али Даи
Стадиони: Теҳрон “Озоди”
ФИФАдаги ўрни: 39 (14 июль 2016)
Энг юқори ўрни: 15 (июль 2005)
Энг паст ўрни: 122 (май 1996)
ФИФА коди: IRN
Илк учрашуви: Афғонистон-Эрон 0:0 (Қобул, Афғонистон, 25 август 1941)
Энг йирик ғалабаси: Эрон-Гуам 19:0 (Табриз, Эрон, 24 ноябрь 2000 йил).
Энг йирик мағлубияти: Туркия-Эрон 6:1 (Истамбул, Туркия, 28 май 1950), Жанубий Корея-Эрон 5:0, (Токио, Япония, 28 май 1958)  
Жаҳон чемпиоантидаги иштироки: 4 бор иштирок этган. (Илк бор 1978 йили)
Жаҳон чемпионатида эришган ютуқлари: гуруҳ босқичи (1978, 1998, 2006, 2014)
Осиё кубогида эришган ютуқлари: 13 бор иштирок этган (илк бор 1968). Кетма-кет 3 бор бош совринни қўлга киритган, (1968, 1972 ва 1976).

Эрон терма жамоаси 1920 йили ташкил топган ва 1948 йили ФИФАга 1958 йили эса ОФКга аъзо бўлган. Шунингдек Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига ҳам аъзо ҳисобланади. Эрон терма жамоаси Осиёда кучли терма жамоалардан бири саналади. Форслар асосан уй учрашувларини Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказади.



ЖЧ-1978 Аргентина
Эрон терма жамоаси илк бор 1978 йили Аргентинада бўлиб ўтган дунё биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Форслар мундиалнинг финал раундида Перу, Голландия ва Шотландия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олади. Эрон гуруҳдаги илк учрашувни Голландия терма жамоасига қарши ўтказади ва йирик (3:0) ҳисобида имкониятни бой беради. Шотландия билан бўлган гуруҳдаги иккинчи ўйинда форслар дуранг натижа қайд этади ва турнирдаги ўзининг илк 1 очкосига эга бўлади. Перу терма жамоаси билан бўлган гуруҳдаги сўнгги баҳсда ҳам Эрон (1:3) ҳисобида мағлуб бўлади ва мундиални эрта тарк этади. Шу билан Эрон учун 1978 йилги Жаҳон чемпионати якунига етади. Таъкидлаш керакки, ушбу мундиалда мезбон жамоа Аргентина барча рақиблардан устун келади ва “Олтин Мабуда”га эга чиқади.

ЖЧ-1982 йил. Испания
1982 йили Испанияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этиш учун АФК ва ОФК конфедерацияларидан 21 мамлакат заявка топширади. Фақат Эрон терма жамоаси саралашда иштирок этмайди. Осиё ва Тинч океани континентал зонасидан 24 жамоадан фақат 2 нафари мундиалнинг финал раундида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритади. 1982 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Қувайт ҳамда Янги Зелландия терма жамоалар йўлланмани қўлга киритишади.

ЖЧ-1998 йил. Франция

Эрон терма жамоаси 1998 йили Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун саралаш баҳсларида омадли иштирок этиб, мундиалнинг финал раундига йўлланмани қўлга киритади. Форслар ЖЧ-1998 саралаш босқичида гуруҳда Қирғизистон, Сурия ва Мальдив терма жамоалари билан беллашади. Эрон гуруҳдаги илк учрашувда Мальдив билан тўқнаш келади ва рақиблар дарвозасини жавобсиз 17 бор ишғол қилади. Ушбу саралаш босқичида Эрон фақат Сурия терма жамоаси билани биринчи учрашувда кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса жавоб баҳсида томонлар муроса йўлини танлашади (2:2). Форслар гуруҳда 6 учрашув ўтказиб 5 ғалаба 1 дуранг натижа қайд этади. Саралашнинг финал раундида Саудия Арабистони, Эрон, Хитой, Қатар ва Қувайт терма жамоалари бир гуруҳдан жой олади. Ушбу саралашда форслар 8 ўйин ўтказиб 3 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият билан 12 очко жамғаради. Эрон гуруҳда иккинчи ўринни эгаллагани учун Япония терма жамоаси билан “плей-офф” босқичида беллашади. “Плеф-офф” босқичида Эрон Япония терма жамоасига (2:3) ҳисобида мағлуб бўлади. Япония терма жамоаси ЖЧ-1998 финал раундига йўлланмани қўлга киритади. Эрон эса Австралия терма жамоаси билан ҳам “плей-офф” босқичида беллашади. “Озоди” стадионида бўлган ўйинда 1:1 дуранг натижа қайд этилган бўлса Мельбурнда бўлган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Меҳмонда урилган гол эвазига Эрон терма жамоаси ЖЧ-1998 финал раундига йўлланмани қўлга киритган.

1998 йил  Франция. Эрон терма жамоаси мундиалда Америка, Германия ва Югославия терма жамоалари билан “F” гуруҳидан жой олади. форслар гуруҳдаги 3 ўйинда 1 ғалаба ва 2 мағлубият билан 3 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаган ва Америка терма жамоаси билан бирга мусобақани эрта тарк этган. Шу билан Эроннинг Франция давлатида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидаги юриши ўз ниҳоясига етган.  

ЖЧ-2006 йил. Германия
2006 йили Жаҳон чемпионатига Германия давлати мезбонлик қилганидан хабарингиз бор. Йирик мусобақаларда иштирок этиш учун барча футбол конфедерацияларида саралаш баҳслари ўтказилади. 2006 йилги мундиалда иштирок этиш учун Осиё конфедерациясида 32 та терма жамоа гуруҳларга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришган. Саралашнинг биринчи раундида Эрон, Иордания, Қатар ва Лаос терма жамоалари бир гуруҳдан жой олишганди. Ушбу гуруҳда ҳам форслар деярли барча рақибларини мағлуб этади. Гуруҳда Эрон фақат Иордания терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой беради. Қолган учрашувларда рақибларини мағлуб этган. Якунда, Эрон гуруҳда 6 учрашув ўтказиб 5 ғалаба ва 1 мағлубият билан 15 очко жамғарган ҳолда саралашнинг кейинги босқичига йўл олган. Саралашнинг 2-босқичида Эрон, Япония, Бахрайн ва Шимолий Корея терма жамоалари бир гуруҳдан жой оглишганди. Эрон терма жамоаси ушбу босқичда 1 дуранг ва 1 маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган. Эрон терма жамоаси 6 учрашувда 4 ғалаба 1 дуранг ва 1 маротаба мағлуб бўлган. Мана шундай натижалар қайд этиб 2006 йилги мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Жаҳон чемпионати финал раундида Эрон “D” гуруҳида Португалия, Мексика ва Ангола терма жамоалари билан баҳс олиб борди. Форслар ушбу гуруҳда 3 учрашувда 1 дуранг қайд этиб 2 мағлубият билан мундиални гуруҳ босқичидаёқ якунлади. 



ЖЧ-2014 йил. Бразилия
Форслар 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳам омадли иштирок этади ва мундиалнинг финал раундига йўлланмани қўлга киритади.

Осиё минтақасида Эрон терма жамоаси ЖЧ-2014 финал раундига чиқиш учун саралаш баҳсларини ўтказади. Саралашнинг илк босқичида Эрон Мальдив терма жамоаси билан тўқнаш келади. Ушбу учрашувда форсларнинг қўли баланд келади ва рақибини икки ўйин натижасига кўра йирик (5:0) ҳисобида таслим этади. Шундан сўнг Эрон, Япония, Австралия, Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари билан қуръа ташлаш учун бир саватчада жойлашади. Қуръа натижасига кўра форслар “D” гуруҳида Қатар, Баҳрайн ва Индонезия терма жамоалари билан беллашади. Бир қарашда бундай қуръа натижаси форсларга бироз енгилдек кўринади. Аммо, барча ўйлаганидек бўлмайди. Эрон терма жамоаси ушбу гуруҳда 6 ўйин ўтказиб 3 ғалаба ва 3 дуранг натижа қайд этган ҳолда 12 очко билан кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Сўнгги саралаш босқичида ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритиш учун Эрон “А” гуруҳида Жанубия Корея, Ўзбекистон, Қатар ва Ливан терма жамоалари билан куч синашади. Форслар сўнгги саралаш босқичининг илк турида Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлади. Тошкентда бўлган ўша учрашувни барча футбол мухлислари алам билан эслашади. Сабаби, ўша баҳсда учрашувнинг сўнгги дақиқасида форслар футболчиси Муҳаммад-Ризо Халотбори Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилади ва 3 очкони қўлга киритади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳрондаги учрашувда ўша аламли мағлубиятдан реванш олади. Ўшанда вакилларимиз Эрон терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Голга эса Улуғбек Бақоев муаллифлик қилганди. Ушбу “А” гуруҳида Эрон терма жамоаси биринчи поғона билан мундиал йўлланмасини қўлга киритади. Барча минтақаларда саралаш баҳслари ўз якунига етганидан сўнг, мундиал йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалар қуръа ташлаш учун саватчаларга жойланади. Осиё ва Шимолий Америка терма жамоалари 3-саватчага жойлашади ва қуръа натижасига кўра форслар “Ғ” гуруҳида Аргентина, Босния ва Нигерия терма жамоалари билан бир гуруҳда баҳс олиб боради. Эрон терма жамоаси ушбу гуруҳда 3 учрашув ўтказиб 1 дуранг ва 2 мағлубият билан сўнгги ўринни эгаллайди ва мусобақани тарк этади.

ЖЧ-2018 йил. Россия. Саралаш босқичи.
2018 йилги Жаҳон чемпионатига Россия мамлакати мезбонлик қилади деган хабар дан сўнг барча конфедерациядаги терма жамоалар мундиалга тайёргарликни бошлаб юборишди. Ҳусусан АФК конфедерациясида ҳам саралаш баҳслари анча қизғин паллага келди. Саралашнинг илк босқичида Эрон терма жамоаси “D” гуруҳида Уммон, Туркманистон, Гуам ва Ҳиндистон терма жамоалари билан баҳс олиб бориб 8 ўйинда 20 очко жамғарган ҳолда саралашнинг кейинги раундига йўлланмани қўлга киритди. Шундай қилиб форслар саралашнинг сўнгги босқичида Ўзбекистон, Жанубия Корея, Қатар, Хитой ва Сурия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Ушбу саралашнинг илк турида форслар Қатар терма жамоаси дарвозасига сўнгги қўшимча дақиқаларда 2 та гол уриб рақибларини мағлуб этишди. 2-турга келиб биз кутмаган натижалар қайд этилди. Хитой терма жамоаси Эронни ўз уйида қабул қилди ва нурсиз дуранг қайд этган бўлса, Сурия терма жамоаси Жанубия Кореяни қабул қилди ва ушбу учрашувда ҳам ҳисоб очилмади 0:0. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса Қатар меҳмони бўлиб сафардан 3 очко билан қайтди ва гуруҳда биринчи поғонани эгаллаб турипти. Бу ҳали бошланиши, барча қийин учрашувлар олдинда. Айни дамда барча терма жамоаларнинг имкониятлари деярли тенг. Гуруҳда биринчи ва иккинчи поғонани эгаллаш учун барча терма жамоаларда имкониятлар етарли. 

Ўзбекистон – Эрон терма жамоалари ўзаро учрашувлари
Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор Эрон терма жамоасига қарши 1998 йил 14 декарбда баҳс олиб борган. Ўшанда Бангкок шаҳри 13 Осиё ўйинларига мезбонлик қилганди. Ўша ўйинда форслар Ўзбекистон миллий терма жамоасини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учрашувдаги голларнинг 3 тасига Али Даи муаллифлик қилган бўлса Али Мусавий бит голни ўз номига расмийлаштириб қўйган. Эрон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари 2007 йилги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида тўқнаш келишган. Ўшанда вакилларимиз форсларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган. Ўша учрашувдаги барча голларга Эрон терма жамоаси футболчилари муаллифлик қилишганди. Ўйиннинг 16 дақиқасида Рахмон Ризоий ўз дарвозасини ишғол қилиб терма жамоамизга ёрдам бериб юборганди. Иккинчи бўлимда эса Саид Хусайний ва Жавод Козимиён терма жамоамиз дарвозасини ишғол қилиб ғалабани қўлга киритганди.

Шундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси форслар билан 2009 йили Тошкентда “Пахтакор” стадионида ўртоқлик мақоми остида баҳс олиб боради. Ушбу учрашувда томонлар нурсиз дуранг қайд этади. Орадан 5 йил ўтгач азалий рақиблар яна тўқнаш келади. Бу сафар 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралашнинг сўнгги босқичида гуруҳда баҳс олиб боради. Ўшанда миллий терма жамоамиз Вадим Абрамов бошчилигида майдонга тушиб келади. Ўша ўйинни барча футбол мухлислари алам билан эслашади. Ўшанда ўйинни бошқарган бош ҳакам япониялик Юичи Нишимура Одил Аҳмедовнинг Махдий Раҳматий дарвозасига урган голини инобатга олмайди. Учрашув якунланишига бир неча дақиқа қолганида Муҳаммад Халатборий Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол қилади ва ғалабани илиб кетади. Теҳронда бўлиб ўтган жавоб баҳсида эса Улуғбек Бақоевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонгандик. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги маротаба 2015 йили форслар билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Тошкентда бўлган учрашувда вакилларимиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари 6 маротаба тўқнаш келишган. 4 маротаба форслар ғалаба қозонган бўлса 1 маротаба вакилларимизнинг қўли баланд келган. 1 маротаба томонлар муроса йўлини танлашган.



Эрон терма жамоасининг Хитой терма жамоасига қарши гуруҳдаги иккинчи учрашуви натижаси билан танишинг.

Хитой - Эрон 0:0
Хитой:
Зен Ченг (Гу Чао, 12), Рен Ханг, Ли Ксуепенг, Жанг Линпенг, Фенг Ксяотинг, Ву Ли, Жанг Юнинг, Хао Жунмин, Жао Мингжиан, Хуанг Бовен (Занг Хизе, 55), Ю Хаи.
Эрон: Алиризо Бейранванд, Муртазо Пуралиганжи, Пежман Монтазари (Жалол Ҳуссайни, 23), Рамин Ризоиан, Милад Муҳаммади, Андраник Темуриан, Саид Иззатуллоҳи, Масуд Шожаи (Ризо Гучаннажод, 78), Алиризо Жаҳонбаҳш, Воҳид Амири (М.Тораби, 73), Сардор Азмун.
Огоҳлантиришлар: Воҳид Амири 5, Ю Хаи 40, Рен Ханг 40,

Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши таркиби
Дарвозабонлар:
Алиризо Ҳақиқий (“Маритимо”, Португалия), Алиризо Бийронванд (“Персеполис”, Эрон), Муҳаммадризо Ахборий (“Тракторсозий”, Эрон).

Ҳимоячилар: Вурия Ғофурий (“Истиқлол”, Эрон), Рамин Ризоиён (“Персеполис”, Эрон), Милод Муҳаммадий (“Терек”, Россия), Сайид Оғоий (“Тракторсозий”, Эрон), Жалол Ҳуссайний (“Персеполис”, Эрон), Муртазо Пуралиганжий (“Ас Садд”, Қатар), Муҳаммад Ансорий (“Персеполис”, Эрон), Иззатилло Пурғоз (“Истиқлол Хузистон”, Эрон),

Ярим ҳимоячилар: Эҳсон Ҳожисафи (“Сепоҳон”, Эрон), Умид Иброҳимий (“Истиқлол”, Эрон), Сайид Иззатуллоҳий (“Ростов”, Россия), Андроник Теймурян (“Мошинасозий”, Эрон), Меҳди Туробий (“Сайпа”, Эрон), Алиризо Жаҳонбахш (“АЗ-Алкмаар”, Нидерландия), Воҳид Амирий (“Персеполис”, Эрон), Меҳди Торимий (“Ризаспор”, Туркия), Ашкан Дежага (“Ал-Арабий”, Қатар), Маъсуд Шўжаий (“Паниониос”, Греция), Сўруш Рафеий (“Тракторсозий”, Эрон)

Ҳужумчилар: Сардор Азмун (“Ростов”, Россия), Карим Ансорифард (Паниониос, Греция), Ризо Ғучаннажод (“Ҳеренвен”, Нидерландия)


Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика