Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Эрон миллий терма жамоаси Италиядаги йиғини давомида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди News

Эрон миллий терма жамоаси Италиядаги йиғини давомида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди

Tags :  Эрон
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги рақибларидан бири – Эрон Италияда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Кейруш бошчилигидаги жамоа Италияда ўтказилган 12 кунлик ўқув-машғулот йиғини давомида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Дастлаб, 19 август куни В серияси вакили “Спал” жамоасига қарши майдонга тушган форслар Ансорий, Камябиния ҳамда Баҳдор киритган голлар эвазига 3:0 ҳисобида ғолиб келди.

23 августда эса Эрон Италия B серияси ёшларидан тузилган терма жамоага қарши ўйнаб, йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу учрашувда Жаҳонбахш дубл қайд этган бўлса, Азмун ҳамда Тареми ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйиб, Эроннинг ғалабасини таъминлади.

Айни вақтда ФИФА рейтингида Осиё қитъаси мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллаб турган Эрон Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида 6 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу босқичдаги биринчи ўйинини португалиялик мутахассис шогирдлари 1 сентябрда Қатарга қарши ўз уйларида ўтказишади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика