Latest news

00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  0 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  0 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  2 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  10 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7

Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди News

Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди

Хабарингиз бор, яқинда Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди.

Яқин тўрт йил мобайнида 43 ёшли Шаҳобиддин Азизи Хадем Эрон ФФни бошқарадиган бўлди. Президентликка даъвогарлар орасида собиқ футболчи Али Карими ҳам бор эди. Бироқ у атиги 9 овоз тўплаб, биринчи босқичдаёқ курашдан чиқиб кетди. Шундан сўнг Эрон матбуоти бу ерда қандайдир хатолик ўтгани ҳақида бонг ура бошлади.

Хусусан tehrantimes.com сайти бу ҳақда шундай ёзди: "Ўтган якшанба куни Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди. Лекин буерда нимадир хатолик борга ўхшайди. Чунки сайлов натижаларига кўра, Али Каримининг 87 овоздан атиги 9та овоз олгани маълум бўлди. Шундай экан, савол туғилади: нима учун овоз берганларнинг аксарияти футбол кишисини умуман эътиборга олмади?"

Эрон халқаро конференция марказида бўлиб ўтган сайловда Шаҳобиддин Азизи Хадем 87та овоздан 49 овоз тўплаб, федерация янги президенти этиб тайинланди. Сайловда кимдир ютади, кимдир ютқазади бу табиий ҳол. Бироқ ОАВ ходимлари нима учун Али Каримидек машҳур шахс 9та овоз олганини тушунишмаяпти.

"Тўққизта овоз? Бу аҳмоқлик. Бунга ишониб бўлмайди. Али Каримида тўғри, ҳали раҳбарлик тажрибаси йўқдир, лекин қолган учта номзодни ҳам ҳеч ким танимасди. Ўтган 15 йил мобайнида Эрон футбол федерациясини раҳбарликка лаёқати йўқ одамлар бошқарди. Бунинг натижаси даҳшат. Ҳозирги федерация ҳам мамлакат футболида ниманидир ўзгартиришига ишонмаймиз", - деб ёзади tehrantimes.com сайти. 

Мақолада яна шундай дейилган: "Али Каримининг нима сабабдан сайловда ютқазгани тушунарлидир, лекин унинг атиги 9та овоз олганини қандай изоҳлаш мумкин? Айтайлик, у 20, 30 ёки 40та овоз олиб ҳам мағлуб бўлиши мумкин эди. Федерацияга алоқадор кишиларнинг очиқчасига Каримини рад қилишганини Эрон футболи учун уят деса бўлади".

"Эрон клублари менежерлари кўпинча федерация қарорларига қарши чиқиб келган ва мамлакат футболини футболга алоқадор кишилар бошқариши шарт деб келишади. Лекин кўрдикки, клублар менежерлари ҳам Али Карими номзодини маъқуллашмади. Бу эса Эрон футболида қайта қуриш бошлаш лозимлигини кўрсатмоқда".

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика