Latest news

22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  9 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  122 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1

Эрон футбол Федерацияси ОФКга бойкот эълон қилди News

Эрон футбол Федерацияси ОФКга бойкот эълон қилди

Эрон футбол Федерацияси 2016 йил Осиёнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида иштирок этмайдиган бўлди.

Бу йилги тантанали маросим 1 декабрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

ОФК ушбу мамлакатнинг ютуқларига муносиб баҳо бермагани учун маросимда қатнашмаслигини Эрон футбол Федерацияси президенти Меҳди Тож маълум қилди.

"Биз энг яхши бўлиш учун даъвогарлар орасида йўқлигимизни билгач ОФК гала маросимига бормасликка қарор қилдик", - дейди ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифага хат ёзган Меҳди Тож.

"Эрон футзал терма жамоаси Колумбиядаги мундиалда учинчи ўринни эгаллади. Жамоа вакили Аҳмад Исмоилпур эса Жаҳон чемпионатининг бронза тўпини қўлга киритди".

"Эрон U-19 ва U-16 терма жамоалари Жаҳон чемпионатига йўлланма олишди. Пляж футболи бўйича Эрон терма жамоаси Дубайдаги Қитъалараро кубогида иккинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари айнан эронлик Алиризо Фағони Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси финалида бош ҳакам бўлди".

"Эрон миллий терма жамоаси айни пайтда ЖЧ-2018 саралашида ўз гуруҳида биринчи ўринда бормоқда. Жамоа ФИФА рейтингида 27-ўринга чиқиб олди. Эрон Осиё терма жамоалари орасида энг биринчи поғонада турибди. Эрон футбол Федерацияси ўз тарихида илк бор бир йил ичида бундай натижаларга эришди", - дейди Меҳди Тож persianfootball.com нашрига.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика