Latest news

09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  0 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  1 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8

Эрон чемпиони бўлишга яқин турган "Тракторсози"да фожеа юз берди News

Эрон чемпиони бўлишга яқин турган "Тракторсози"да фожеа юз берди

Эрон ПРО лигасининг сўнгги турида "Нафт"ни қабул қилган "Тракторсози" ғалаба қозонганида Эрон чемпиони сифатида тарихдан жой олган бўларди.

Аммо бундай бўлмади. ОЧЛ гуруҳ босқичида "Насаф" билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоа сўнгги турда, Табризда аламли тарзда чемпионли очколарини йўқотдилар. Ҳудди шундай йўқотишга "Нафт" ҳам учради. Гап шундаки, сўнгги тур олдидан бу икки жамоанинг ҳисобидаги очколар сони 57тадан эди. Уларнинг энг яқин тақибчилари "Сепахон"да 56 бўлиб, жамоа Меҳди Шафи томонидан киритилган икки гол эвазига "Сайпа"ни 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратди. 

Сўнгги турнинг барча ўйинлари бир вақтда бошланган эди. 37-дақиқада Эдиньо, 45да эса Темурян "Тракторсози"ни олдинга олиб чиқди. 4-дақиқада Алиризо Иззати тезкор гол билан "Нафт"нинг ғалабасини таъминлаб турган эди. 63-дақиқада Темурян қизил карточка олиб майдонни тарк этгач "Нафт" 76 ва 81-дақиқаларда иккита гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади ва икки жамоа бор йўғи бир очкодан қўлга киритиб, "Сепахон"ни 3-ўриндан биринчи ўринга чиқиб олишига "сабаб" бўлдилар. 






Ўйин якунига етгач Табризда катта жанжал келиб чиқди. Маҳаллий мухлислар ҳакамга ташланганлар. Жамоа мураббийи Тони Оливейра шок ҳолатига тушиб қолган. 

Жамоанинг файсбукдаги расмий сахифаси ва маҳаллий матбуотини Эрон ПРО лигаси томон айтмаган гапи қолмади. "Ланъат бўлсин бундай" футболга дея ёзилади манбааларда.



Ушбу вазиятда дарвозабон рақиб футболчисини ўз жарима майдончасида бир амаллаб йиқитди, аммо ҳакам пенальти белгиламади.


Эрон чемпионатининг турнир жадвали билан танишинг (Эрон)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика