Latest news

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  21 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Эрон билан ўйинга 14 кун қолди. Эрон Австрияда йиғин бошлади, Бабаян таркибни эълон қилди News

Эрон билан ўйинга 14 кун қолди. Эрон Австрияда йиғин бошлади, Бабаян таркибни эълон қилди

Яна 14 кундан сўнг миллий терма жамоамиз Теҳронда Эрон термаси меҳмони бўлади. ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган баҳс иккала жамоа учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга.

Агар биз ғалаба қозонсак, Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш учун яна бир имкониятга эга бўламиз. Мабодо Эрон зафар қучса улар саралаш ўйинлари тугашига икки тур қолганда масалани ҳал этишади.

Бугун Самвел Бабаян Таиландга қарши ўртоқлик ҳамда Эронга қарши расмий ўйинлар учун таркибни эълон қилди. Кенгайтирилган рўйхатдан 28 нафар футболчи жой олган. 30-31 май кунлари Ўзбекистон Кубоги доирасида учрашувлар бўлиб ўтишини инобатга олсак катта эҳтимол билан футболчилар 1 июндан эътиборан йиғила бошлайдилар.

Эрон терма жамоаси эса Австрияда йиғин бошлади. Улар 4 июнь куни Черногория термаси билан ўртоқлик ўйнайдилар. Биз эса 6 июнда Таиланд билан куч синашиб кўрамиз. Эрон ўртоқлик учрашувини ўтказиб бўлгач, Теҳронга қайтади. Ва шундан сўнг 12 июнь кун бўладиган ҳал қилувчи ўйинга тайёргарликни ўзида давом эттиради.


Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика