Latest news

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  0 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

Эрнесто Вальверде: “Учрашувлар ораси жуда тиғиз. Мессига дам беришни ўйлаб кўрамиз” News

Эрнесто Вальверде: “Учрашувлар ораси жуда тиғиз. Мессига дам беришни ўйлаб кўрамиз”

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Эспаньол” (2:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Уч йил илгари 29 турдан кейин “Барселона” “Атлетико”дан 8, “Реал”дан 12 очко илгарилаб кетгандик. Орадан тўрт тур ўтгач, бизда худди шунча очко, “Атлетико”да ҳам шунча очко ва “Реал” “матрасчилар”дан атиги бир очко камроқ жамғарганди. Бу ҳолат биз ёки бошқа жамоа билан ҳам такрорланиши мумкин.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, рақиб ўз жарима майдончаси олдида зич жойлашган ҳолда ҳимояланди. Бу тахлит ўйинда гол уриш осон бўлмайди. Рақиб очиқ ўйнаса, бизда кўпроқ имконият бўлади. Кўп жамоалар бизга қарши бешта ҳимоячи билан ҳаракатланади ва биз уларнинг фонида яхши кўринмаймиз.

Тақвимга эътибор қаратадиган бўлсам, биз барча футболчиларга етарлича дам олишлари учун имконият беришимиз керак. Ўйинлар ораси жуда қисқа, шу боис Мессига ҳордиқ чиқариш имкониятини берамизми йўқми, ўйлаб кўришим лозим”, дейди Вальверде.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика