Latest news

09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  2 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  2 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  9 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  12 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17

Эрнесто Вальверде: "Месси "Боруссия"га қарши ўйинда ажойиб ўйнади" News

Эрнесто Вальверде: "Месси "Боруссия"га қарши ўйинда ажойиб ўйнади"

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши (3:1) ўйинда фаол қатнашган жамоа сардори Лионель Мессини мақтади.

Учрашувда аргентиналик 1та гол уриб, 2та ассист ижро этди.

"Менинг фикримча, биз энг кучли гуруҳдамиз ва муддатидан олдин турнирнинг плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлдик. Квартетда биринчи ўринда бўлишимизга аминмиз. Энди олдинга қараб интилишимиз керак. 

Биз Месси ва Гризманн ўртасидаги муносабатлар ҳақида кўп гаплашамиз. Яхши ўйинчилар ҳар доим келишиб олишади ва вақт ўтиши билан улар бир-бирларини яхшироқ тушунишади. Лео ва Антуаннинг муносабатлари кўпинча Мессининг Суарес билан бўлган муносабати билан таққосланади. Бироқ, Луис беш йилдан бери жамоа билан бирга. Ушбу ўйинда Месси ҳақида ҳеч нарса деб бўлмайди - у шунчаки ажойиб эди. Месси ҳар доимгидек қойилмақом тўп тепди", - дейди Вальверде.

Бу аргентиналикнинг Чемпионлар лигасида мағлубиятга учратган 34-рақиби бўлди. Месси ушбу кўрсаткич бўйича "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "Реал"нинг собиқ ўйинчиси Раулни ортда қолдириб, рекордчи бўлди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика