Latest news

15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  0 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  0 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  4 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  1 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  5 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  14 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  4 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  7 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  13 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  14

Эрматовдан ўйинни яхши бошқаришни кутиб қоламиз News

Эрматовдан ўйинни яхши бошқаришни кутиб қоламиз

Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинини бошқарган япониялик ҳакам Юичи Нишимуранинг Хорватия дарвозаси томон белгилаган пенальтиси турли гап-сўзларга сабаб бўлди.
Бугун “Е” гуруҳида 1-тур баҳслари старт олади. Бразилия пойхатида бўлиб ўтадиган Швейцария ва Эквадор ўртасидаги ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу учрашувда биз учун Эрматовнинг яхши ишлаши ўйин натижасидан ҳам муҳим. Яхши биласиз, бундан тўрт йил ЖАРда ўтказилган мундиалда дебют қилган Эрматов тезда оғизга тушиб, унинг шаънига ҳар томондан мақтовлар ёғилганди.

Натижада ФИФА ҳам унга тўлиқ ишонч билдириб, бешта ўйинни бошқаришига имкон яратиб берганди. Мана ўшандан бери орадан тўрт йил ўтди ва бу орада Эрматовнинг тажрибаси анча ошди. Равшан Эрматов яна бир маротаба Ўзбекистон номини дунё футболи жамоатчилигига танитиши учун бугунги баҳсни аъло даражада бошқариб бориб лозим. Нафақат ўзи ва юрти учун, балки Осиё ҳакамлари шаъни учун ҳам. Нишимуранинг хатосидан сўнг биз осиёлик ҳакамлар катта ўйинларга ҳали тайёр эмас каби гаплар билан чалғиб қолишни хоҳламаймиз. Бунинг учун Эрматов ва унинг ёрдамчилари учрашувни яхши бошқаришлари керак, шундагина ФИФАнинг қитъамиз ҳакамларига бўлган ишончи янада ортади.

Ўйин бошланишига тобора оз вақт қолмоқда. Баҳсга Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошлаб старт берилади. Бугунги ўйинда Эрматовга ён қанотларда одатдагидек Абдулҳамид Расулов билан Баҳодир Қўчқоров кўмак беришади. Албатта, биринчи ўйинда ҳаяжон бўлиши турган гап, бироқ ҳакамларимиз тажрибали, улар ҳаяжонни тезда енгиб ўта олишади. Хориж ОАВда Эрматовнинг ҳатто жаҳон чемпионати финалини бошқариши мумкинлиги ҳақида ёзишяпти. Лекин финалгача анча бор, ҳозир эса энг муҳими биринчи ўйинни яхши ўтказиб олиш. Шу ўринда Эрматов ва унинг бригадасига бугунги баҳсни хатоларсиз бошқаришини Яратгандан сўраб, уларга омад тилаб қоламиз. Олға, ўзбек ўғлонлари!!

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика