Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Эрматов 2014 йил якунларига кўра дунёнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатида бешинчи бўлди News

Эрматов 2014 йил якунларига кўра дунёнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатида бешинчи бўлди

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) томонидан 2014 йилнинг энг яхши ҳакамлари номини маълум қилди.
Унга кўра, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов йилнинг энг яхши ҳакамлари рейтингида 5-ўринда қайд этилди. Дунёнинг энг яхши ҳакамлари рейтингини эса италиялик ФИФА рефериси Николи Риццоли бошқариб турибди. Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалини бошқарган италиялик рефери йил якунларига кўра 131 балл тўплаб, йилнинг энг яхши ҳаками бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати баҳсларида 4та ўйин бошқарди ва Жаҳон чемпионатлари финал босқичи баҳслари тарихида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам сифатида рекорд қайд этган эди.

IFFHS рейтингига кўра 2014 йилнинг энг яхши ҳакамлари дастлабки ўнталиги қуйидагича кўриниш олган:

1. Никола Риццоли (Италия) – 131 очко

2. Говард Уэбб (Англия) – 78 очко

3. Феликс Брих (Германия) – 61 очко

4. Бьорн Куйперс (Голландия) – 45 очко

5. Равшан Эрматов (Ўзбекистон) – 37 очко

6. Педру Проэнса (Португалия) – 34 очко

7. Карлос Веласко Карбальо (Испания) – 16 очко

8-9. Жунайт Чақир (Туркия) – 13 очко

Марко Родригес Морено (Мексика) – 13 очко

10. Нестор Питана (Аргентина) – 7 очко
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика