Latest news

14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  4 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   10 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5

Эркин Бахтиёров: "2021 йил Суперлигада бир турда иккита учрашувда VAR тизими ишлайди" News

Эркин Бахтиёров: "2021 йил Суперлигада бир турда иккита учрашувда VAR тизими ишлайди"

Айни кунларда Ўзбекистон Суперлига баҳсларида ишлайдиган ва уларга номзод бўлган ёш ҳакамлар учун ўқув-йиғин машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек ҳакамлар "Бунёдкор" академияси  майдонларида ўтказилаётган бир қатор ўртоқлик ўйинларида VAR  тизимидан фойдаланган ҳолда малакаларини оширишмоқда. Биз амалга оширилаётган ишлар юзасидан ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари вазифасини бажарувчи Эркин Бахтиёровни фикрлари билан қизиқдик.

"Ушбу семинар ўқув-машғулот йиғини тарзида ўтказилмоқда. Бу ҳар йили қиш ойларида ташкил қилинади. Аниқроғи мазкур йиғинлар янги мавсумга тайёргарлик вазифасини бажаради. Биринчи босқичда Суперлигада ишлайдиган ва учрашувларни бошқарадиган номзодлар иштирок этадилар. Аввалги йиллардан фарқли равишда жорий йилда бош ҳакамлар жисмоний жиҳатдан ҳам тестлар  ҳам топширишмоқда. ФИФА томонидан жорий қилинган "Yo - Yo" тестини ҳакамларимизда синаб кўрдик, улар мазкур топшириқларни муваффақиятли тарзда бажаришди. Биз истиқомат қилаётган меҳмонхонада назарий машғулотлар ҳам ўтказилмоқда, унда ўйинлардаги бир қатор вазиятлар, пенальти, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлаш ФИФА инструкторлари томонидан ўргатилаётганини айтиб ўтиш жоиз. Мана уч кундурки "Бунёдкор" академиясида ўтаётган ўртоқлик учрашувларидан унумли фойдаланган ҳолда ҳакамларимизнинг VAR  билан ишлаш бўйича тажриба ва малакаларини ошириб борилмоқда. Амалга ошираётган ишларимиз янги мавсумда ўз мевасини беришига ишонамиз. 

VAR Суперлигада расмий ўйинларда ҳам қўлланилади. Ҳозирда ЎзПФЛ билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқяпмиз. Ҳакамларни шартномаларини янгилаш, уларни юқори даражага олиб чиқиш устида иш кетмоқда. Айни вақтда режамиз бўйича 2021 йил Суперлигада бир турда камида иккита учрашувда VAR тизими ишлайди. Кейинчалик имкониятларимиз ошган сари битта турда бир нечта учрашувларда ушбу тизмни ишлатамиз",- дейди ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика