Эрик тен Хаг 2019 йилда Криштиану Роналду ҳақида нима деганди?
11 apr 2022 19:10
News
Эрик тен Хаг 2019 йилда Криштиану Роналду ҳақида нима деганди?
Нидерландиялик мураббийга қаттиқ прессинг қилишга тайёр бўлган бақувват, меҳнаткаш ўйинчилар керак - баъзилар Роналду бу талабларга жавоб бермайди, деб ҳисоблайди.
Бироқ Тен Хаг сўнгги бор Роналду билан 2019 йилги Чемпионлар лигаси чорак финалида тўқнаш келганида, у илиқ сўзлардан бошқа лом-мим демади.
"Роналду ҳам бизга қарши ўйинда майдонга тушса соз бўлади, деб ўйлайман. Биз энг яхши рақибларга қарши ўйнашни истаймиз. Албатта, бу рақибларга қарши майдонга тушиш мураккаб, бироқ биз қийинчиликларни енгиб ўтишни яхши кўрамиз. Роналдудек ўйинчи билан рақобатлаша олиш ажойиб жараён".
Ўшанда Тен Хаг бошчилигидаги "Аякс" жамоаси сафардаги жавоб ўйинида "Ювентус"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди.
Ўша воқеадан сўнг орадан 3 йил ўтди, шу боис Тен Хаг келаси мавсумда "Олд Траффорд"да тўп тепадиган клубни қабул қилиб олса, Криштиануни ўз жамоасига мослаштирадими ёки йўқми, буни вақт кўрсатади.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments