Latest news

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  2 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  4 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  6 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  15 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Эргаш Исмоилов: “Бақоев ва Ашурматов билан бирга ишлаш менга жуда ёқмоқда” News

Эргаш Исмоилов: “Бақоев ва Ашурматов билан бирга ишлаш менга жуда ёқмоқда”

Жорий мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилиб келаётган иқтидорли футболчи Эргаш Исмоилов мавсум кашфиётларидан бири бўлмоқда.

Сабаби 22 ёшли футболчи қисқа вақт ичида жамоасининг асосий таркиб футболчисига айланиб улгурди. Чап қанот ҳимоясида харакат қилаётган Исмоилов кўплаб учрашувларда ўзидан илиқ таассурот қолдирмоқда. Яқинда Эргаш билан учрашиб ундан интервью олдик.

- Эргаш, келинг аввало миллионлар ўйини бўлмиш - футбол оламига кириб келишингиздан бошласак. Профессионал футболчи бўлишингизга ким сабабчи бўлганди?  
-  Очиғини айтсам, бунгача оиламиздан футболчилар  чиқмаган.  Футбол билан шуғулланишимга,  аввало дадам сабабчи бўлган.  Тошкент шахрида туғилиб ўсдим. Болалигимданоқ  кўча-кўйда, махаллалар аро болалар билан биргаликда футбол ўйнаб улғайдим.  9 ёшимда дадам  “Динамо” клубига олиб келдилар. У ерда 4-5 йил машғулотларда иштирок этдим. Бошқалар қатори мен ҳам у ерда футболнинг илк сир – асрорларини ўрганиб, малакамни оширдим.  Ундан кейин  мени “Бунёдкор”  жамоасига таклиф этишган. Узоқ вақт ўйланиб ўтирмасдан дарҳол, “қалдирғочлар”нинг таклифига розилик бердим. Бугунги кунда эса кўриб турганингиздек, “Бухоро” жамоасида  тўп суряпман. Бундан жуда ҳам хурсандман .

-  Адашмасак, “Бухоро” профессионал фаолиятингиздаги учинчи жамоа бўлди. Янги жамоангиз қандай таассурот қолдирди?
-  Биринчидан Бухоро шахрининг ўзи менда жуда илиқ таассурот қолдирганини айтиб ўтмоқчиман.  “Бухоро” жамоасига келганимдан афсусланмайман. Бу жамоада тўп сураётганимга ҳам мана салкам бир йил бўлмоқда. Шу давр мобайнида  клуб раҳбарлари, мураббийларимиз , жамоамиз йигитлари, бир оилага айландик.  Буларнинг барчаси мен учун яқин инсоларимдек бўлиб қолишди. Жамаоага илк бор келганимдаёқ мени яхши кутиб олишдганди. Айниқса Бухоро инсонларининг  мехмондўстлиги, ахиллиги менга ёқди.
Албатта “Бухоро”да  ўйнаш менга завқ бағишламоқда. Айниқса унинг  ишқибозларини, ҳар бир учрашувимизни байрамдек ўтказиб, бизни қўллаб - қувватлаши жуда ёқимли. Қолаверса мураббийларимиз Улуғбек Бақоев, Бахтиёр Ашурматовлар  билан биринчи йил ишлаётган бўлсамда менга у кишилар  билан  ишлаш, хузур бағишламоқда. Айниқса Улуғбек аканинг  талабчанлиги, вақти  келса дўстдек, баъзида акадек, биз билан муомалада бўлиши,  одамни ўзига бўлган ишончини,  мақсадини , рухий тайёргарлигини оширади. Айнан шу томонларини хурмат  қилиб,  қадрлайман. Бир йилдан бери тўп сураётган бўлсам, ҳар бир ўйинда турли хил воқеалар бўлди. Ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён юради деганларидек, вақти келса ютқаздик. Вақтиди эса ютдик. Мураббийимизларимиз ҳам мағлуб бўлганимизда биз  каби хафа бўлади, ютганимизда худди болаларча биз билан бирга хурсанд бўлади. Қисқаси яхши ва ёмон вазиятларда ҳамма вақт бизни қўллаб-қувватлайди. У кишига ҳам улар қатори бошқа мураббийларимга ҳам катта рахмат айтаман. Менга шунчалик ишонч билдириб,  шу жамоага таклиф қилганлари учун улардан миннатдорман. Келгусида ҳам уларнинг ишончларини тўла оқлашга чин дилдан харакат қиламан. 


- Сир эмаски, “Бухоро” бир нечта ғалабалар эвазига турнир жадвалида хатто 2-ўриндан жой эгаллаб келаётганди. Бироқ сўнгги турларда йўқотилган қимматли очколар жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнини пасайтириб юборди. Сизнингча бу кўпроқ нима боғлиқ?  
- Ха, тўғри. Биласизми бу – футбол. Ўйин чоғида турли хил вазиятлар бўлади. Доимо шу вазиятларга тайёр туришимиз лозим.  Биз 11та (!) ўйиндан бери мағлубиятсиз келаётган эдик. Бунинг ўзи осонликча бўлмайди. Тинимсиз мехнат ва харакат қилиш лозим. Фақат мана шу охирги 3 та ўйинда дуранг қайд этдик. Бунда бизга фақатгина омад етишмади холос. Чунки машғулотлар юқори суръатда ўтказилганди. Хеч қандай муаммо йўқ эди. Йигитлар ҳам бор куч-ғайратини майдонда кўрсатди. Улар қўлдан келганча харакат қилди.  Футболда ўйин тартиби 90 дақиқадан иборат. Энг қизиғи хам шу 90 дақиқа ичида содир  бўлади. Ғалаба, мағлубият ёки дуранг...  Шунинг учун ҳам юқорида айтганимдек озгина омад биз томонда бўлмаганлиги сабабли турнир жадвалидаги юқори ўриндан бир, икки поғона пастладик. Лекин бу дегани умидни узиш , юқорига интилмаслик  ёхуд  “Бухоро” жамоаси  кучсиз дегани эмас. Тўғри, охирги ўйинлар туфайли жамоанинг бироз руҳан синиб қолган эди. Аммо хозирда жамоамиз билан бирга тўлиқ таркибда 2-3 маҳалдан машғулотлар олиб  боряпмиз. Йигитларнинг барчаси  руҳан тушкунликдан чиқиб кетди. Барчамиз яхши кайфият ва яхши ниятлар билан навбатдаги “Шўртан”  билан  бўладиган учрашувга қизғин тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа янада кўпроқ мехнат қилиб, яхши натижалар билан юқори ўринлардан жой оламиз деб умид қиламан. Чунки ўзига бўлган ишонч жамоамизда биринчи ўринда туради.

- Бухоролик мухлисларга нима деган бўлардингиз?
- Спортнинг барча турдаги, хусусан футбол мухлисларига чин дилдан омад ҳамда келгуси ишларида зафарлар тилайман.  Футбол ишқибозларига эса алоҳида рахмат айтаман . Биз футболни энг аввало улар  учун ўйнаймиз. Шундай экан ишқибозларнинг бизга бўлган ишончи хеч қачон сўнмасин. Бизни қўллаб – қувватлашда чарчамасин  ва давом этаверишсин дейман.

“Бухоро” матбуот хизмати.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика