Latest news

09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  1 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1

EPLMANAGER: 6-турда майдонга тушмайдиган ва сафга қайтадиган футболчилар News

EPLMANAGER: 6-турда майдонга тушмайдиган ва сафга қайтадиган футболчилар

Tags :  Eplmanager
Бугун Англия Премьер-лигасининг 6-тур учрашувларига старт берилади.

EPLMANAGERда совғалар учун кураш авжига чиққан. Ушбу турда майдонга туша олмайдиган футболчилар рўйхатини сизга тақдим этамиз:


"Манчестер Юнайтед" - "Лестер Сити"

"Лестер" посбони Каспер Шмейхелнинг ҳолати ҳақида "Олд Траффорд"да бўладиган баҳсдан олдин текширилиб кўрилади. Унда мушак жароҳати бор эди. Менди сафга қайтади, аммо Марцин Василевский эса майдонга туша олмайди.

Антони Марьсяль "тулкилар"га қарши ўйнамайди. Бу маълумотни Жозе Моуриньо тасдиқлади.



"Борнмут" - "Эвертон"

Англия лига Кубогини ўтказиб юборган Ромелу Лукаку бугун сафга қайтиши керак. Жагиелка ҳам ҳафта ўртасида дам олди ва 6-турда майдонга тушиши мумкин, аммо Бешич, Жеймс МакКарти ва Гибсон майдонга туша олмайди.



"Ливерпуль" - "Халл Сити"

Адам Лаллана ва Жоржино Вийналдум ҳафта ўртасидаги Кубок учрашувини ўтказиб юборишди, аммо бугун улар сафга қайтиши керак.

Юрген Клопп Дэниел Старриж 6-тур учрашувига тайёр бўлишига умид билдирмоқда.

"Халл Сити" таркибида бир ўйинга четлаштирилган Ливермор "Ливерпуль"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин, аммо Майкл Доусон, Алан МакГрегор ва Мозез Одубажо ушбу баҳсни ўтказиб юборишади.


"Мидлсбро" - "Тоттенхэм"

Кристиан Стуани ва Жордан Родес 6-тур ўйинида майдонга тушиши мумкин, Грант Лидбиттер ва Фабио да Силва ҳам бу баҳсда таркибга киритилиши мумкин.


"Тоттенхэм" сафида Гарри Кейн жароҳат туфайли бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.


"Сток Сити" - "Вест Бромвич"

Шердан Шакири жароҳатидан қутилди ва машғулотларда тўлиқ иштирок этмоқда. Якуний қарорни бош мураббий қабул қилади.

Жонатан Уолтерснинг тўпиғида муаммо бор.


"Вест Бромвич" футболчиси Крис Брант жароҳатидан қутилган бўлсада, 6-турда майдонга тушмайди, чунки Насир Шадли яхши формада.


"Сандерленд" - "Кристал Пэлас"

Кубок ўйинида майдонга тушмаган Хазри, Жэк Родвелл ва Жермейн Дефо жорий турда сафга қайтиши керак.

Борини "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда иштирок этмайди, Виктор Аничебе эса жисмоний ҳолатини тикламоқда.

"Бургутлар" сафида Скотт Данн 6-тур баҳсини ўтказиб юборади.


"Суонси" - "Манчестер Сити"

Борха Бастон 6-тур ўйинида "Суонси" сафида майдонга тушиши мумкин, чунки Натан Дайер яқинда операция қилинди.

"Манчестер Сити" сафида Нолито бу баҳсни ўтказиб юборади, Венсан Компанида эса яна жароҳат пайдо бўлди.


Серхио Агуэронинг дисквалификацияси якунига етди.


"Арсенал" - "Челси"

"Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жиру "Челси"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин, аммо Арон Рэмси жароҳати билан курашишда давом этмоқда.

Жон Терри жароҳатидан тўлиқ қутилмаган, шу сабабли уни "Арсенал"га қарши баҳсда майдонда кўрмаймиз.

Антонио Контенинг сўзларига кўра, Сеск Фабрегас асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.


"Вест Хэм" - "Саутгемптон"

Уинстон Рид машғулотларга қайтди ва "Вест Хэм"га ёрдам бериши мумкин, аммо Артур Масуаку 6 ҳафтага сафдан чиқди.

Аарон Крессвелл, Энди Кэролл, Андре Аью, Диафра Сахо майдонга тушмайди. Альваро Арбелоа 6-турда Премьер-лигада дебют қилиши керак.


"Саутгемптон" футболчиси Жей Родригесда жароҳат бор.


"Бёрнли" - "Уотфорд"

"Уотфорд" сафида йўқотишлар кўп, Хосе Холебас, Дарил Янмаат, Юнус Кабул, Жером Синклейр, Стефано Окака бу баҳсда иштирок эта олмайди.


Барча маълумотлар Англия Премьер-лигасининг расмий сайтидан олинди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика