Latest news

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Энтони Хадсон: "Ўзбекистонга қарши жиддий тайёрландик" News

Энтони Хадсон: "Ўзбекистонга қарши жиддий тайёрландик"

Ўзбекистон - Янги Зеландия ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Энтони Хадсон ва ҳимоячи Уинстон Рид иштирок этди.
- Бўлажак ўйинга эътибор жиддий. Ўзбекистон терма жамоаси кучли рақиб, бу баҳс биз учун синовга бўлади. Эртага стадионга кўплаб мухлислар келишига умид қиламан, -деб гап бошлади Хадсон.

Уинстон Рид: - Мураббийимиз айтганидек, ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақиб таркибида яхши савияли футболчилар мавжуд. Баҳс шиддатли кечади.



- Сиз Баҳрайнда бир неча йил ишлагансиз. Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз?
- Бу жамоа кучли ва тажрибали футболчиларга эга. Жамоа Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз бу ерга чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш учун келганмиз.

- Эртага мағлубиятга учраган тақдирда танқидлар остида қолмайсизми?
- Бу ҳолатга биз тайёрмиз. Бизни барибир танқид қилишади. Футболда бу бор нарса. Ўзбекистон Осиё Кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Биз эса майдонга чиқиб, ўз ўйинимизни намойиш этамиз.

- Жамоа Тошкентга асосий таркиб билан келдими?
- Ҳа, 70 фоиз футболчиларимиз жамоа сафида 20дан ортиқ ўйинда иштирок этишган. Бу асосий таркибимиз.



Уинстон Рид: - Мен 2007 йилдан буён терма жамоа шарафини ҳимоя қиламан. Аста-секин ўсиб боряпмиз. Тошкентга асосий таркибда ташриф буюрдик.

- Кучли бешлик чемпионатларида ўйнайдиган футболчилар учун эртанги баҳсга тайёрланиш руҳий тарафдан қийин бўлмайдими?
- Йўқ, бизда бу борада муаммо йўқ. Футболчиларнинг бари профессионал, улар ҳар бир беллашувга жиддий ҳозирлик кўриш кераклигини яхши англаб туришибди.

- Нега йиғин Дохада олиб борилди? Доханинг иқлими Тошкентдан анча фарқ қиладику.
- Шунчаки у ерда йиғин ўтказишга барча шароитлар бор. Бундан ташқари Дохадан Тошкентга етиб келиш қулай ва тез эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика