Энрике ПСЖнинг "Боруссия Д"га қарши ўйиндаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди
20 sep 2023 20:56
News
Энрике ПСЖнинг "Боруссия Д"га қарши ўйиндаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди
Мутахассис жамоанинг ўйинидан мамнун.
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасидаги Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйин натижаси (2:0) ҳақида гапирди.
"Биз бор эътиборимизни ўз ўйинимизга, тўпни назорат қилишга ва тўпни олиб қўйиш учун қилинадиган юқори прессингга қаратган эдик. Жуда яхши ўйин ўтказдик.
Рақиб деярли ҳужум қилгани йўқ. Дортмундда жисмонан кучли, яхши ҳимоялана оладиган жамоа бор. Биринчи бўлимда бизда гол уриш учун жуда кам имкониятлар бўлди.
Бу эндигина 1-тур ва ғалаба жуда зарур эди, аммо бу ҳеч нарсани кафолатламайди. Асосийси – имкон қадар тез-тез ғалаба қозониш. "Ньюкасл" билан ўйинда ўз футболимизни кўрсатишга уринамиз", – деди мутахассис.
"Ньюкасл" – ПСЖ учрашуви 4 октябрь куни бўлиб ўтади.
Link :
Source : L'Equipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments