Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  1 01:55Европа лигасида инглизча финал!  3 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  22 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  7 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Элёржон Акбаров: «Насаф»га қарши учрашувда ўйиним қовушмаганидан хижолатдаман» News

Элёржон Акбаров: «Насаф»га қарши учрашувда ўйиним қовушмаганидан хижолатдаман»

Олий лига саккизинчи туридан жой олган «Насаф» — «Қизилқум» учрашувидан (2:0) сўнг, навоийликлар ярим ҳимоячиси Элёржон Акбаров фикрлари билан қизиқдик.

— Қаршида ўйин қийин ўтишини олдиндан билардик, — дейди Элёржон Акбаров. — Аввалги турда «Бухоро» жамоаси билан ўз майдонимизда кечган баҳсда муҳим очколарни бой берганимиз туфайли бу гал барча эътиборимизни сафардан ижобий натижа билан қайтишга қаратгандик. Жамоамиз мураббийлари илк маротаба чемпионат учрашувида мени бошланғич таркибга киритишганидан жуда хурсанд бўлдим. Афсуски, унда ўз дарвозамиздан тезкор гол ўтказиб юборганимиз руҳиятимизга салбий таъсир қилди. Вазият ўнгланмасдан ўйинни иккинчи маротаба майдон марказидан бошлаганимиз аҳволимизни қийинлаштирди.

Ушбу ўйинда мухлисларимизни, айниқса, мураббийларимиз ишончини оқлай олмаганимдан хижолатдаман. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён деб бекорга айтишмаган. Ўз устимда кўпроқ ишлаб, кейинги учрашувларда «Қизилқум»нинг муваффақият қозониши учун бор куч ва маҳоратимни ишга соламан.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика