Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  1 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Элёр Акбаров: «Олий лига клубларидан таклиф йўқ эмас» News

Элёр Акбаров: «Олий лига клубларидан таклиф йўқ эмас»

Якунига етган мавсумда биринчи лига иштирокчиси «Цементчи»жамоаси шарафини ҳимоя қилган Элёр Акбаров 23та гол уриб, ўз клубида тўпурар бўлди.

Шу боис бўлса керак, айни пайтда 25 ёшли ҳужумчига олий лига клубларидан қизиқиш бўлаётгани айтилмоқда. Акбаровнинг ўзи билан суҳбатлашганимизда, буни инкор этмади.

- Ортда қолган мавсум «Цементчи» ва мен учун омадли ўтди дея оламан. Ўйлайманки қувасойлик мухлисларни хурсанд эта олдик. 4-ўринни эгаллашимизнинг асосий омиллари бизда аҳил жамоа йигилганидир. Қолаверса мухлисларимизнинг далдаси ҳам сезиларли бўлди. ҳеч бир ўйин осон ўтмаганини ҳам айтиш жоиздир.  


- Ҳар бир футболчи чемпионат аввалида ўз олдига мақсад қўгани каби мен ҳам буй ил тўпурар бўлишга харакат қилдим. 20та гол уришни мақсад қилгандим. Лекин мавсум якунига келиб, чемпионатдаги голларим сони 23таниш ташкил этди. Шунга қарамай тўпурарлик насиб этмади. Очиғини айтганда, бу бироз алам қилди. Маълум муддат кайфиятга ўз таъсирини ўтказди.   

- Бугунги кунда олдимда бир қатор вариантлар турибди. Олий лигадан ҳам чорловлар йўқ эмас. Айрим клуб расмийлари мен билан аълоқага чиқиб, кўрикка таклиф этмоқда. Менимча ҳар бир футболчи доимо ўзини кучлироқ чемпионатда синаб кўришга интилади. Менда ҳам олий лигада ўйнаш имконияти бўлса, ундан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Лекин аниқ бир қарорга келмадим. Бу борада шошилаётганим ҳам йўқ. Аввало мураббийлар билан маслаҳатлашаман. Агарда келаси йил ҳам «Цементчи»га ёрдамим керак бўлса, шу ерда қолиб ўйнашга ҳам тайёрман.  

Исломбек Рустамбеков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика