Елизавета II нинг дафн маросими муносабати билан АПЛнинг 8-тур ўйинлари ҳам қолдирилиши мумкин
09 sep 2022 19:03
News
Елизавета II нинг дафн маросими муносабати билан АПЛнинг 8-тур ўйинлари ҳам қолдирилиши мумкин
"The Telegraph" хабарига кўра, келаси дам олиш кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинлар ҳам ўйинлар хавфсизлигини таъминлай олмаслик хавотири туфайли ўзгартирилиши мумкин. Елизавета II нинг дафн маросимини ташкил қилиш учун полициянинг катта кучлари жалб этилади.
Натижада келаси дам олиш кунлари Лондонда бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинлар бошқа вақтга кўчирилиши эҳтимоли юзага келади. Шунингдек, АПЛнинг 8-туридан ўрин олган барча ўйинлар қолдирилиши ҳам мумкин.
Елизавета II нинг дафн маросими 19 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу сабабли Лондонга жуда кўп одамлар, жумладан, давлат раҳбарлари ва сиёсатчилар келиши мумкин.
Аввалроқ АПЛ Буюк Британия қироличаси вафот этгани сабабли 7-турнинг барча ўйинлари қолдирилгани ҳақида хабар берган эди.
Comments