Latest news

08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  19 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  9 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1

Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди? News

Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Максим Шацких ва ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ОФК Элит Чемпионлар лигаси 5-тур доирасидаги "Истиқлол" (Эрон)га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Максим Шацких: "Истиқлол"ни ўрганиш ва тайёргарликка кўп вақтимиз бўлмади, лекин имкон қадар рақибни таҳлил қилдик. Ўйин иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим саналади. Ҳар бир очконинг қадри катта. Биз яхши ўйин кўрсатган ҳолда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Рақиб сафида деярли барча ҳужумларни Машарипов ташкил қилаётганини айтган бўлардим. Умид қиламанки, эртага унинг куни бўлмайди ва биз уни тўхтата оламиз. Беллашувда режаларимизни ишга солиб, керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз". 

Ҳожиакбар Алижонов: "Эртанги баҳс ҳар икки жамоа учун жуда муҳим ва ғалабанинг аҳамияти юқори. Биз бор кучимизни бериб, уйга ғалаба билан қайтиш ва ишқибозларимизни хурсанд этишга уринамиз".


Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика