Latest news

01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  0 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  10 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0

Элдор Суюнов: “Охиригача даволанмасам жароҳатим жиддий бўлиши мумкин” News

Элдор Суюнов: “Охиригача даволанмасам жароҳатим жиддий бўлиши мумкин”

ОЧЛ “плей-офф” ўтиш босқичида “Ал Хидд” жамоасига қарши учрашувдан олдин Қаршининг “Насаф” жамоаси асосий таркиб дарвозабони Элдор Суюнов туркиядаги йиғинда жароҳат олганди.
Футболчи “Ал Фатеҳ”га қарши сафардаги иккинчи “плей-офф” ўйинида ҳам майдонга тушмаслиги маълум бўлди ва Тошкентда қолди.

“Жамоа билан Саудия Арабистонига бормадим, жароҳатим борлиги туфайли Тошкентда қолдим. ОЧЛ мусобақасида жамоадошларимга ёрдам бера олмаётганимдан афсусдаман. Қачон сафга қайтишим аниқ эмас. Оёғимда бироз оғриқ бор, насиб қилса ички чемпионат баҳсларига қадар сафга қайтсам керак. Ҳозирча жароҳатим у даражада жиддий эмас дейишди. Йилни шу тарзда бошлаганимдан бироз хафа бўлдим. Лекин бу тақдир, пешонага ёзилганидан қочиб қутулиб бўлмас экан. Агарда охиригача даволанмасам жароҳатим жиддий бўлиши мумкин. “Ал Фатеҳ”га қарши учрашувда жамоадошларимга омад тилайман”, - дейди “Насаф” клуби посбони Элдор Суюнов.
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика