Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Элдор Суюнов: "Агарда, "Қизилқум"нинг грузиялик футболчиси майдонга тушганида..." News

Элдор Суюнов: "Агарда, "Қизилқум"нинг грузиялик футболчиси майдонга тушганида..."

Кеча суперлига 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг "Пахтакор" жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қизилқум"га қарши жуда ҳам қийин учрашувни ўтказдик. Яратилган кўплаб имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Рақиб жамоа ҳужум қилиб бизни қийнамади, ўзимиз яратган имкониятларимизни голга айлантира олмаганимиз учун қийналдик. Белгиланган пенальти борасида бирор фикр айта олмайман. Чунки воқеа жуда ҳам тез содир бўлди. Бир тўхтамга келиш учун такрорий вазиятни кўриш керак. 

"Қизилқум" бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди. Агарда, грузиялик легионер футболчиси майдонга тушганида бизга анча қийинчилик туғдирарди. Кейинги ўйинларда "Қизилқум" яхши натижа кўрсатади, деб ўйлайман. "Пахтакор" ўз уйида очко олиб, сафарда нима учун очко йўқотаётганини билмайман. Ўзимизни келиб олишимиз учун бироз вақт керак, деб ўйлайман. Агарда буни сабабини билганимизда ғалаба қозонардик. Менимча бироз омад келмаяпти", - дейди Элдор Суюнов


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика