Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Элдор «Специя»да ҳам захира футболчисими, янги мураббийнинг танлови қандай? News

Элдор «Специя»да ҳам захира футболчисими, янги мураббийнинг танлови қандай?

«Специя»да бош мураббий алмашгач Шомуродов захирада қолдирилди.

Сурхондарёлик форвард ўйин амалиётини мақсад қилгани учун «Рома»дан кетганини биласиз. «Специя»да Элдорни қучоқ очиб кутиб олишди. Ҳужумчи кутилганидек борибоқ асосий таркибдан жой олди. Кетма-кет 3 ўйинда илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилган футболчи, афсуски гол ҳам ассист ҳам амалга ошира олмади. Жамоанинг собиқ устози Лука Готти ҳужумчи хусусида “Шомуродов олдинга қадам ташлади, у жамоамизга қандай ёрдам беришини тушундик. Бўлмаса уни 90 дақиқа ўйнатмаган бўлардик” деганди”.

 Готти Элдорни тушунишга тушунди аммо раҳбарият Готтини тушунмади. Кўп ўтмай Лука истеъфога чиқарилди, унинг ўрнини эса яна бир маҳаллий мураббий Леонардо Семпличи эгаллади. 23 февралда «Специя» бошқарувига келган Семпличи 26 февралда бўлиб ўтган «Удинезе»га қарши ўйинда Элдорни захирада қолдирди. 62-дақиқада Верде ўрнига майдонга туширилган Элдор якунда энг паст балл олган футболчилардан бирига айланди. Аксига олиб Нзоло жароҳатдан қайтишини дубль билан нишонлади. Табиийки савол туғилади. Элдор «Специя»да ҳам захира футболчисими? Янги мураббий форвардга ишонч билдирадими? Нзоло ва Элдор танлов қандай бўлади ёки «Специя» буёғига икки ҳужумчи билан ўйнайдими? Қуйида шу саволларга жавоб топишга уринамиз.

Леонардо Семпличи ким ва қандай услубда ўйнайди.


Леонардо Семпличи Италиянинг қуйи дивизион жамоаларида тўп тепган. Ампуласи ҳимоячи. Мураббийлик фаолияти аввалида Италия ярим профессионал жамоаларида ишлаган. Пичоққа илингулик ишлари «Спал» клуби билан боғлиқ. 2015/2016 мавсумда «Спал» Семпличи мураббийлиги остида «С» серия ғолиби бўлади ва «Б» серияга йўлланмани қўлга киритади. 2016/2017 йилги мавсумда «Б» серияда ҳам зафар қучилгач жамоа “А” серияга йўл олади. Леонардо «Спал» бош мураббийи сифатида юқори дивизионда 3 мавсум фаолият юритди. Илк уринишда (2017/2018) 17 чи ўринни олиб “А” серияда жон сақлаб қолган мураббий, 2018/2019 йилги мавсумда жамоасини 13 чи поғонагача олиб чиқди. 2019/2020 йилги мавсумда “А” серияни сўнгги ўринда якунлаган «Спал» қуйи дивизионга тушиб кетди.  Шу тариқа бир неча мавсум аввал «Спал»ни “А” серияга олиб чиққан мураббийнинг ўзи жамоани қуйи дивизионга кузатиб қўйди. Шу билан «Спал» ва Семпличи ҳикояси якунланди. 

Мутахассис 1 йил ишсиз юргач 2021 йилнинг февралида “А” серияда ишлари юришмаётган «Каляри»га таклиф этилди. 22 февралда ишга киришган мураббий (Семпличи келишига қадар «Каляри» 18 чи ўринда эди) мавсум якунида «Калярини» “А” серияда олиб қолди (ўшанда сўнгги турда Шомуродов «Женоа» сафида «Каляри»дарвозасига ягона ғалаба голини урганди). 2021/2022 мавсум аввалидаги қониқарсиз натижалар сабаб раҳбарият мураббийни истеъфога чиқарди. 1 ярим йиллик танаффусдан кейин Лео «Специя»ни элитда олиб қолиш учун таклиф этилди.


Ўйин услуби ҳақида.


Семпличи ҳозирда урфда бўлган 3-5-2 ёки 4-2-3-1 тактик схемаларидан фойдаланади. Асосий урғу қанот футболчиларига қаратилади. Катта эҳтимол мураббий «Специя»да ҳам икки ҳужумчи билан ҳаракатланади. Элдор ва Нзоло қай даражада тандем ҳосил қила олишади ҳаммаси шунга боғлиқ.

Нзоло ёки Шомуродов.


Нзоло айни пайтда 11 голи билан жамоанинг яққол тўпурари бўлиб турибди. Африкалик футболчи жорий мавсум ажойиб сермаҳсуллик қайд этмоқда. Ўтган мавсум бор йўғи иккита гол урган ҳужумчи жорий мавсум ярмига келибоқ 11 та гол уришни уддалади. «Специя»да 3 чи мавсум ҳаракатланаётган футболчининг тоши тарози палласида Элдорникидан оғирроқ келиши табиий. Нзоло иккала оёқда яхши ўйнай оладиган кам сонли форвардлардан бири (голларининг 5 тасини чап ва яна шунчасини ўнг оёқда урган). Гавда тузилиши Адама Траорени эслатиб юборадиган футболчи яхшигина спринт тезликка эга (гарчи вазни бироз юқори бўлса ҳам). Иккинчи қават, шубҳасиз бош билан ўйнаш борасида Элдор рақобатчисидан анча устун. Мураббий ҳужумларни иккинчи қаватда олиб боришни истаса Элдор варианти олдинга чиқади. Тезкор қарши ҳужумларда ҳам устунлик Элдор томонда. Форвард «Ростов» ва «Женоа»даги асосий голларини қарши ҳужумлар самараси ўлароқ киритган. Семпличининг вазифаси максимум очко ишлаш ва жамоани “А” серияда олиб қолиш.

Бизнинг «Специя»ни 5 чи март куни чемпионат доирасида «Верона»га қарши баҳс кутиб турибди. Юқорида Семпличи ким ва Элдорни олдинда нималар кутмоқда каби саволларга жавоб топишга уриниб кўрдик. Вақт олий ҳакам. Кўрамиз ва кузатамиз.

Жалолиддин Халилов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика