Latest news

15:35"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади  1 15:01"Бу ЖЧни Месси ютган, сен эмас!" — Снейдер Отамендининг Винисиусга қилган қилиғини масхара қилди  3 14:58Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?  4 14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  11 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  11 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  26 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  25 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  2 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  13 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  16

Элдор Шомуродов Сурхондарёда мастер-класс ўтказди News

Элдор Шомуродов Сурхондарёда мастер-класс ўтказди

Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар орасида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Шулардан иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган бўлиб, бу борада юртимиз бўйлаб Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Бугун, 3 январь куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ҳам ёш спортчи – ўқувчилар билан жаҳон ареналарида юртимиз довруғини дунёга таратаётган машҳур футболчимиз Элдор Шомуродов ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.


Тадбирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг “Ростов” клуби аъзоси Элдор Шомуродов ёш спортчиларга ўзининг мувоффақиятлари сири ва бугунгача босиб ўтган йўли ҳақида сўзлаб берди. Суҳбат якунида у ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб берди.

Тадбирда шунингдек, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими мутасаддилари ва туман прокурори ҳам иштирок этишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган бу каби тадбирлар юртимизда оммавий спортни янада ривожлантириш ва ўсиб келаётган ёш-авлодлар ичидан янгидан-янги чемпионларни етиштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов якунланган йилда Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши футболчиси” ва “Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун” мукофотларини қўлга киритган эди.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика