Latest news

20:15"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  13 20:05Суперлига. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:1 (матнли трансляция)  24 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  1 19:16Суперлига. "Машъал" - "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  7 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  0 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  2 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  2 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  6 16:29Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?  14 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  4 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  11 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  4

Элдор Шомуродов: "Осиё Кубогида ҳар бир терма жамоага жиддий муносабатда бўлиш керак" News

Элдор Шомуродов: "Осиё Кубогида ҳар бир терма жамоага жиддий муносабатда бўлиш керак"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов БААда давом этаётган Осиё Кубоги мусобақаси ва унга тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик аъло даражада кечмоқда. Терма жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг кайфияти юқори. Худога шукр, ҳамма сафда, яхши кайфиятда ўйинга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Биринчи ўйинни яхши бошлаб олиш жуда муҳим. Ҳозирда бор эътиборимиз шунга қаратилган.

Уммон ҳам оддий жамоа эмас. Умуман, Осиё Кубогида ҳар бир терма жамоага жиддий муносабатда бўлиш керак. Иордания Австралияни қандай ютиб қўйганини барча кўрди. Шу сабабли рақибни менсимаслик ёки ўйинга жиддийлик билан тайёргарлик кўрмаслик ёмон натижаларга олиб келиши мумкин. Буни жуда яхши ҳис қилган ҳолда, Осиё Кубогидан ўрин олган биринчи ўйинга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёргарлик кўрмоқдамиз", - дейди Элдор Шомуродов.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика