Latest news

20:00Суперлига. "Нефтчи" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  20 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:30"Сўғдиёна" — "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  4 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  4 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2 17:20Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин  5 16:47Жо Харт фаолиятини якунлади  10 16:11"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди  4 15:38"Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:30"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади  34 15:05Карикатура: Чемпионшипга тушиб кетган Компани "Бавария"да!  4 14:20Энрике ПСЖда Мбаппенинг ўрнини ким эгаллашини айтди  7 13:52"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" франциялик ярим ҳимоячи учун курашади  3 13:22"Барселона" Луис Диасни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун ўз ўйинчисини сотиши мумкин  4

Элдор Сакаев: "Футбол халқ учун, мухлислар учун" News

Элдор Сакаев: "Футбол халқ учун, мухлислар учун"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Элдор Сакаев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қийин ўйин бўлишини билгандик. Йигитлардан миннатдорман, улар бугун характер кўрсата олишди. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам катта раҳмат айтаман. Улар чиндан ҳам бугун бизга далда бўлишди.

- Жамоа бугун идеал ўйин кўрсатди деб айта оласизми?


- Идеал ўйин кўрсатиш учун жуда кўп меҳнат қилиш керак. Ҳар қандай жамоа рақибнинг кучидан келиб чиқиб ўйинга тайёргарлик кўради. Вазиятлардан унумли фойдаландик, демак бугун йигитлардан миннатдорман.

- "Янгиер" кубок учрашувларида Суперлига клубларига қарши ўйнайди. Бу жамоалар қанчалик ўрганиб чиқилди?


- Биз ҳар доим машғулотларда жиддий ишлаймиз, ғалаба учун тайёргарлик кўрамиз. Суперлига ва Про-лиганинг даражасида фарқ бор албатта. Футбол бу буюк ўйин, миллионлар ўйини. Футбол халқ учун, мухлислар учун. Улар қайси жамоалар майдонда тўқнаш келишидан қатъий назар томошабоп футбол томоша қилишни исташади.

- Навбатдаги рақиб "Металлург" ҳақида нималарни айта оласиз?


- Биз "Металлург" билан сафарда ўйнаймиз. Албатта жиддий ва кучли рақиб. Шундан келиб чиқиб тайёргарлик кўрамиз. Ҳеч қачон рақибга ютқазамиз деб майдонга тушмаймиз. Ҳар қандай жамоа билан ўйнаса бўлади. Бугунги ўйин энди тарихга айланди. Олдиндаги учрашувларга жиддий ҳозирлик кўришимиз керак.

- "Янгиер" жамоаси уйдаги ўйинларда икки ёки уч ҳужумчи билан ўйнаш вариантини кўриб чиқаяптими?


- Биз мураббийлар штаби билан турли вариантларни мунтазам муҳокама қилиб борамиз. Режамизда кўпроқ ҳужумкор ўйин услубини шакллантириш. Йигитлар биз истаган ўйин услубини намойиш этиб бораётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалаба билан клубимиз аъзолари, футболчилар ва мухлисларимизни табриклайман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика