Latest news

13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  3 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  2 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  8 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  10 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   9

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим" News

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Элдор Бойматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувда ҳимоядан ўйин ташкил этишни мақсад қилгандик. Чунки Суперлига клуби билан очиқ футбол намойиш этиб бўлмасди. Биз ҳимоядан ўйин ташкиллаб, қарши ҳужумда ўз имкониятимизни кутдик.

- "Бунёдкор"га қарши ўйиндан олдин жамоани қандай руҳлантирдингиз?

- Бизнинг йигитлар учун "Бунёдкор" стадионида ўйнашнинг ўзи катта мотивация бўлди. Чунки таркибимиздаги 90 фоиз йигитлар бу стадионда биринчи марта футбол ўйнади.

- "Бунёдкор" сиз кутганчалик ўйин намойиш этиб бера олдими?

- Албатта, биз "Бунёдкор"дан мана шундай ўйинни кутгандик. Учрашувнинг бошида гол урилганида балки йирик ҳисоб ҳам қайд этилиши мумкин эди. Танаффусда йигитларга хотиржамликни сақлаш лозимлиги, ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлиши ҳақида айтгандим.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика