Эктор Купер Сурия термаси бош мураббийи этиб тайинланди News

Эктор Купер Сурия термаси бош мураббийи этиб тайинланди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Сурия МТЖда иш бошлади.

Эктор Купер Сурия терма жамоаси бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда Сурия Футбол Ассоциацияси хабар берди.

Бунгача мазкур термани Ҳуссам Ал Саид бошқариб келаётганди.



Аввалроқ Карлуш Кейруш билан хайрлашган Эрон 67 ёшли Купер номзодини кўриб чиқаётгани айтилганди.

Маълумот ўрнида, аргентиналик таниқли мутахассис 2018 йилнинг августидан 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар Ўзбекистон терма жамоасига устозлик қилган. 

Шунингдек, у "Мальорка", "Валенсия", "Интер", "Бетис" ва "Парма" клубларида, Грузия, Миср ҳамда Конго ДР терма жамоаларида фаолият юритган.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика