Latest news

10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  1 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  4 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  18 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  2 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  11 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  8

Эктор Купер: "Мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат йўқ" News

Эктор Купер: "Мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат йўқ"

Осиё Кубоги доирасидаги Япония - Ўзбекистон (2:1) учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирок этди.

- "Мағлубият доимо кишини хафа қилади. Лекин ўйин тенг курашлар остида ўтди. Мен йигитлардан хафа эмасман. Ушбу мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарган ҳолда келгуси муҳим ўйинга тараддуд кўрамиз. Японияга қарши учрашувда футболчиларим ҳаракатларидан қониқиш хосил қилдим", - дея гап бошлади Эктор Купер.

- Нимчорак финалдаги рақиб Австралия ҳақида нима дея оласиз?

- Аввало бугунги ўйинни чуқур таҳлил қилиб, бундан хулоса чиқариш керак. Ўйимиздан хулоса чиқариб бўлгач эса рақиб ҳақида ўйлашни, уларни ўрганишни бошлаймиз. Бу учун вақт етарли. 

- Австралия сизларга нисбатан 2 кун кўпроқ ҳордиқ чиқаради. Бу тарафлама устунлик улар томонига оғиб кетмайдими?

- Тўғри, бу тарафлама уларда кичик устунлик мавжуд. Лекин бу бизга муаммо туғдирмаслиги керак. Мусобақа регламентидан келиб чиққан ҳолда бу вазиятга профессионал қарашимиз лозим. Биз ҳозир бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ.

- Азалдан катта мусобақаларда Япония, Жанубий Корея ва Австралияга доимо ютқазиб келганмиз. Нимчорак финал чиптаси чўнтакдалиги боис ҳам анча хотиржам ва ҳеч қандай босимсиз ўйнашимиз учун шароитлар етарли эди. Лекин натижа барибир ўзгармади. Нимага?

- Биз профессионалмиз. Бу мағлубият ҳеч қандай ваҳима эмас. Кучайишда давом этамиз. Биргина мағлубиятдан қўлни силташ ёки хафа бўлиш керак эмас. Бу шунчаки гуруҳ босқичининг охирги ўйини эди. Агарда плей-офф босқичида ютқазганимизда бошқа гап эди.

- Ўйинг тенг бўлди, деб айтдингиз. Унда мағлубиятнинг сабаби нимада?

- Яна қайтариб айтаман, мен жамоам ва футболчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим. Шунчаки Япония хавфли вазиятлардан унумли фойдаланди. Учрашув сўнггида яхшигина имконият юзага келди, фақат буни голга айлантира олмадик.

- Бугунги ўйинда чап қанот жуда кучсиз ҳаракат қилди. Нега ушбу қанот футболчиларини алмаштирмадингиз?

- Мен жамоани чизиқларга ажратмайман. Мен ўйинга баҳо беришда жамоага қарайман. Футбол бу математика эмас. Баъзан энг кучли томонимиздан ҳужум қилиб ҳам рақиб ютиб кетиши мумкин.

- Австралия жисмонан кучли. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлимда толиқиб қолди. Бу жиҳат Австралия билан баҳсда панд бермайдими?

- Тўғри, улар жисмоний жиҳатдан кучли. Лекин биз ҳам шунга монанд тайёргарлик кўрамиз.

- Гуруҳ босқичидаги учта ўйинда уч хил таркиб майдонга тушди. Иккинчи баҳсда асосий таркибда 3 ўзгариш, бугун ўтган беллашувга нисбатан 5 ўзгариш амалга оширилмоқда. Барқарор ўйин чиқмаётганига бошланғич таркиб мунтазам ўзгараётгани ҳам сабаб бўлмоқдами? Чунки ҳар ўйиндаги ўзгаришлар, деярли барча чизиқлар бўйича алмаштиришлар нимадан далолат? Ёки ҳали ҳам асосий таркиб ўзагини белгилаб олмадингизми?

- Терма жамоада барчани бир хил кўраман. Бу клуб эмас, балки терма жамоа. Бу ерда барча кучлилар жамланишган. Тўғри, ўзгаришлар бўлиб туради. Жароҳат, карточка ва ҳоказолар туфайли ҳам баъзан ўзгаришларга қўл урилади. Терма жамоада турли клублар шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар келишади. Бу ерда эса улар бир яхлит жамоа сифатида шаклланишади.

Rating: +144   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика