Latest news

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  3 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  5 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  101 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Эксперт минбари: "Ҳужумкор ва жанговор футбол натижа келтириши мумкин" - Бахтиёр Ашурматов News

Эксперт минбари: "Ҳужумкор ва жанговор футбол натижа келтириши мумкин" - Бахтиёр Ашурматов

Осиё Кубогининг 3-тур доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашуви олдидан "Championat.asia" сайти етакчи мутахассисларимиздан терма жамоамизнинг ўйини ва иштироки ҳақида эксперт фикрини тақдим этади.

Футболчилик фаолияти давомида Японияга қарши бир неча бор майдонга тушган, ўтган мавсум АГМКни Ўзбекистон кубоги ғолибига айлантирган, айни пайтда "Бухоро" клуби бош мураббийи ҳисобланган Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Терма жамоамиз ўйини иккита баҳсда икки хил таассурот қолдирди. Туркманистон билан бўлган ўйин жуда чиройли чиқди ва мухлислар қатори биз футбол мураббийларини ҳам хурсанд қилди. Бу учрашув биз келажакка ишонч билан қарашимиз мумкинлигини кўрсатди. Япония билан ўйин жамоамизнинг асл кучини кўрсатиб беради деб ўйлайман. Чунки бу галги рақиб Япония Туркманистонга нисбатан кучли жамоа ҳисобланади. Улар терма жамоамизга ўз ўйинини кўрсатиш имконини бермаслиги мумкин. Лекин ишонаманки, Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг ишончли ўйини билан мухлисларни хурсанд қилади. Менимча, жамоамиз мухлисларга ёққан услубдан воз кечмасдан, ҳужумкор, комбинацион ва жанговор футбол намойиш қилса яхши натижага  эришса бўлади. Шу сабабли ҳам мазкур баҳсни мутахассис сифатида катта қизиқиш билан кутяпман ва терма жамоамизга омад тилайман", - деди Бахтиёр Ашурматов.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика