Latest news

09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  0 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  0 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  5 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  9

Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: "Арабларга қарши шундай ўйнаш керак. Улар тўпсиз ўйнашни ёқтиришмайди" News

Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: "Арабларга қарши шундай ўйнаш керак. Улар тўпсиз ўйнашни ёқтиришмайди"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик учрашуви доирасида БАА билан кечган учрашуви кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

Дарҳақиқат шу куни терма жамоамиз футболчилари рақибларидан ҳар жабҳада устун келишди. Вазиятлар яратиш, тўпни назорат қилиш, рақиб майдонида ҳужумлар сонини ошириш каби ҳолатларда амирликларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилишди. Одатда ғолиблар муҳокама қилинмайди. Ғалаба қозонилган ўйинларда ҳам майда ва кичик хатолар кузатилиши табиий. Футболчиларимизнинг ишончли ҳаракати ва ҳар бир вазиятга совуққонлик билан ёндашишлари элементар хатоларни ёпиб кета олди.

Ҳар бир ўйиндан сўнг эксперт фикрига юзланганимиз каби, бу сафар ҳам анъанамизга содиқ қолишни лозим деб билдик. Галдаги экспертимиз собиқ футболчи, "Пахтакор" таркибида кўплаб голларга муаллифлик қилган ҳозирда "Бунёдкор-2" жамоасида фаолият олиб бораётган Ёрқин Назаров.

"Футболчиларимиз шу куни яхши ўйин кўрсатишди. Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов қўрқмасдан ёшларга ишонч билдирди. Майдонда ҳаракат қилган ёш футболчилар эса кутилган ўйинни намойиш қилишди ва ишончни оқлашди. Уларни менга ёққан жиҳати шу бўлдики, тўп йўқотилгач саросимага тушмасдан ўша ерни ўзида прессинг қилиб хотиржам олиб қўйишмоқда. Ҳожимат Эркинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришгани кўриниб турди.

Ўйин жиҳатдан ҳам устунлик бизникилар томонда бўлди. Термамиз аъзолари тўп билан кўпроқ муомалада бўлишди. Шу сабаб бўлса ҳимояда катта муаммолар кўрингани йўқ. Ҳимоячилар тўғри ўйнашди. Арабларга қарши шундай ўйнаш керак деб ўйлайман. Улар техник томондан кучли бўлгани сабабли тўпсиз ўйнашни ёқтиришмайди.

БАА терма жамоаси кучли жамоа, бир қатор савияли футболчиларга эга. Лекин, юқорида айтганимдек тўп назорати фоизи кўпроқ бизнинг томонда бўлгани сабабли амирлик футболчиларда вазиятлар ҳам кам бўлди. БААнинг биз билан ўйиндан олдинги ёки навбатдаги учрашувларини кўринг, улар тўп билан техникага асосланган кучли ўйин кўрсатишади.

Менинг фикримча, Вадим Абрамов Эрон билан ўйинда таркибни номларга ва ўз жамоасида ўйнаган футболчиларга қараб тузди. БААга қарши учрашувда эса кўзга кўринган ва машғулотларда ўзини кўрсатган футболчиларни туширди. Майдонда барча футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Ўйинни кузатиб Иброҳимҳалил Йўлдошев энг яхши футболчи сифатида кўрсатган бўлардим",- дейди Ёрқин Назаров.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика