Latest news

15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  1 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  9 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

Эдгар Гесс: "Кейин берилган маблағнинг фойдаси кам бўлади" News

Эдгар Гесс: "Кейин берилган маблағнинг фойдаси кам бўлади"

Кеча бўлиб ўтган олий лига 10-тури доирасидаги "Металлург" - "Андижон" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Эдгар Гесс матбуот анжуманида иштирок этди.
- “Металлург”ни ажойиб ғалаба билан табриклайман. Бугун биз ўйиннинг бундай тус олишини асло кутмагандик. “Металлург” бир неча мавсумлардан буён шаклланиб келаётган, мамлакатимизнинг кучли клубларидан бири. Бизда эса афсуски мавсумга пухта тайёрланиш имконияти бўлмади. Таркибимизга назар ташланг, ўтган йилги таркибда кимлар қолган? Икки уч нафар ўйинчини топа оласиз, қолганларнинг бариси янги. Уларнинг эса ўйинини шакллантириб олишимиз учун вақт керак. Асқаралиев, Отахоновларнинг ўрни билинди. Аммо футбол бир икки ўйинчига қараб қолиши мумкин эмас.

Моддий қийинчиликлар халақит бераяпти дейсизми? Ундай эмас. маблағ ўз вақтида берилиши керак. Биз мавсумга тайёрланаётганимизда янги ўйинчиларни харид этишимиз, жамоани шакллантириб олишимиз учун керак эди. Кейин берилган маблағнинг эса фойдаси кам бўлади. Ҳали вақт бор. Иккинчи даврага тайёргарлик кўрамиз. Танаффус пайтида таркибни кучайтириш ҳаракатини қиламиз. Бугунги мағлубиятни тезроқ унутиб, кейинги турларга ҳозирланишимиз зарур. Учрашувни тўлиқ кўриб чиқамиз, камчиликларимизни таҳлил этамиз ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқамиз”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика