Latest news

18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  0 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  3 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  10 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  2 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  6

Эден Азар фаолиятини якунлаганини эълон қилди News

Эден Азар фаолиятини якунлаганини эълон қилди

"Челси" собиқ вингери Эден Азар профессионал фаолиятини якунлагани ҳақида маълумот берди.

"Ўзингни тинглаб, ўз вақтида "тўхта" деб айта олишинг керак. 16 йил ва 700 дан ошиқ ўйиндан сўнг профессионал футболчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бутун Европа ва жаҳон даражасида ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Фаолиятим мобайнида ажойиб инсонлар, менежерлар, мураббийлар ва футболчилар билан ишладим. Ўзим ўйнаган клубларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бельгия терма жамоасига ҳам раҳмат", – деб ёзди 32 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда.

Азар фаолиятини ватанида Бельгияда бошлаган, шундан сўнг 2005 йилда "Лилль" тизимида пайдо бўлган. 2012 йилда уни "Челси" сотиб олди ва 7 мавсумдан сўнг 115 миллион евро эвазига "Реал"га ўтди.

Азар икки марта Англия ва Испания чемпиони бўлган, бир марта Франция чемпионига айланган, Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. У Бельгия терма жамоаси сафида 126 та ўйинда 33 та гол урган.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика