Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

ЕЧЛ. "Динамо Загреб" клубига қарши ўйиндан олдин Гвардиола ва Гюндоган матбуот анжуманида қатнашди News

ЕЧЛ. "Динамо Загреб" клубига қарши ўйиндан олдин Гвардиола ва Гюндоган матбуот анжуманида қатнашди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ва ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур доирасидаги "Динамо Загреб" билан ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Дастлаб Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди.


Пеп Гвардиола: "Динамо З" ўз ўйинлари орқали биз учун катта сюрприз бўлди. Уларда тезкор ўйинчилар бор: улар жуда чаққон. Ҳозирга қадар гуруҳда жуда яхши рақобат вужудга келган ва гуруҳдан ўтиш учун ажойиб имкониятга эга. 

Бизда кўплаб жароҳат олганлар бор. Ёш футболчилар билан келдик. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, энг яхши таркибимиз билан ўйнаймиз. Аллақачон кейинги босқич масаласи ҳал этилган ва ҳозир Чемпионлар лигасидан кўра АПЛ муҳимроқ". 



"Филь Фоден ҳақида айтадиган бўлсам, у кўп гапирмайди, муҳими майдонда уялиб қолмаслик ва у буни жуда яхши билади, бунга амал қилади. Жорий мавсум у ўсяпти, бир қанча ҳусусиятларини яхшилай олади. Баъзан у тўпсиз қарор қабул қилиш борасида бироз ўйлаши керак, лекин бу унинг ёшида нормал ҳолат. Унинг ўйинларида жуда ҳам қониқяпмиз. Давид Силва — жуда кўп ўйинларда ғалаба қозонган ва совринлар ютган афсона, аммо биз Филь унинг ўрнини эгаллай олишига ишонамиз", - дейди Гвардиола.



Шундан сўнг Илкай Гюндоган ҳам ўйиндан олдин фикрлари билан бўлишди. 

"Маҳаллий совринларни ютиз Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни кафолатламайди. Бу АПЛга солиштирганда бошқа мусобақа. Жуда қийин ва плей-офф ўйинларида яна қийинлашиб боради. ЕЧЛда чемпион бўлишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, бироқ бунга эришиш осон бўлмайди", - дейди Гюндоган.



Қайд этиш керак, "Сити" 11 очко билан биринчи ўринни кафолатлаб бўлган. Иккинчи йўлланма учун "Шахтёр" (6 очко), "Динамо З" (5 очко) ва "Аталанта" (4 очко) кураш олиб боришмоқда. Бугун гуруҳдаги сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланади (Тошкент вақти билан 22:55да).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика