Latest news

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  2 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  5 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  10 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

Дубайнинг “Ал-Аҳли” клуби кейинги пайтда ғалабани ёддан чиқариб қўйди News

Дубайнинг “Ал-Аҳли” клуби кейинги пайтда ғалабани ёддан чиқариб қўйди

“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақибларидан бири Дубайнинг “Ал-Аҳли” жамоасининг кейинги пайтларда омади юришмаяпти.
Жамоа БАА Про Лигасининг 14-турида сўнгги марта ғалаба қозонган эди. Улар 4 февраль куни ўз майдонларида “Шаржа” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишиб, шундан сўнг ғалаба нималигини унутиб қўйишди.

15-турда “Ал-Шабаб” жамоасидан 1:0 ҳисобида, 16-турда ўз майдонида “Ал-Васл”дан йирик 4:0 ҳисобида мағлубият аламини тортишган дубайликлар 19 февраль куни БАА Пролигаси 17-турида “Ажман” жамоаси билан сафарда муроса йўлини танлашди, учрашувда голсиз дуранг қайд этилди.

Жамоага яқинда 9 миллион еврога харид қилинган, “Милан” ва “Манчестер Сити” таклифларини рад этган бразилиялик легионер Эвертон Рибейро ҳам рақиблар дарвозасига йўл топа олмаяпти.

Бу натижалар албатта клуб раҳбариятини қониқтирмаслиги турган гап, энди руминиялик мутахасис Козмин истеъфога чиқарилса ҳам ажаб эмас. Зеро араб мамлакатларида мураббий алмаштириш ҳеч нарса турмайди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Козминга журанлистлар ҳам унинг истеъфоси тўғрисида савол беришган: Козмин: -Мен ҳозир истеъфо тўғрисида ўйлаётганим йўқ, балки Саудия Арабистонининг “Ал-АҲли” жамоаси билан ОЧЛда бўладиган ўйинимиз ҳақида ўйлаяпман”,- деб жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” 25 февраль куни ОЧЛ-2015 доирасидаги илк учрашувни ўз майдонида Саудиянинг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши ўтказади.


Диққат! FIFA.UZ сайтида ОЧЛ гуруҳ босқичи учун жамоа тузиб мусобақанинг расмий тўпини ютиб олиш мумкин! Жамоа тузишга ўтиш.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика