Latest news

11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  2 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  9 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  6 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  8 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  8 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  11 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0

"Dubai Cup" турнири, Жалолиддинов ва Йўлдошевнинг ҳолати ва Катанец билан муҳокама қилинган мавзу - Тимур Кападзе News

"Dubai Cup" турнири, Жалолиддинов ва Йўлдошевнинг ҳолати ва Катанец билан муҳокама қилинган мавзу - Тимур Кападзе

ФИФА кунлари бошлангач бор эътибор йиғин олиб бораётган терма жамоаларга қаратилади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 18 март кунидан бошлаб навбатдаги йиғинга киришди. Вакилларимиз 22 мартга қадар Тошкентда шуғулланишади ва БААга йўл олишади. 

Бошланган йиғин, таркибга чақирилган футболчилар ва бошқа мавзу юзасидан бош мураббий Тимур Кападзега юзландик. Дастлаб эса йиғин ҳақидаги фикрларини тингладик. 

- 18 мартдан йиғинга киришдик. "Dubai Cup"  биз учун жуда яхши турнир. Мусобақада бир-бирига муносиб жамоалар қатнашади. Саудия Арабистони, БАА ва учинчи рақиб кейин иккита баҳсга қараб маълум бўлади. Саудия Арабистони билан охирги маротаба Тошкентдаги Осиё чемпионати саралашида тўқнаш келганмиз. Тайёргарлигимиз кўнгилдагидек кетмоқда. Рўйхатдагиларнинг барчаси соғ-саломат. Бизни ташвишлантираётган жиҳатлар йўқ. 

- Бу сафарги йиғинга легионерлардан Жасур Жалолиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев чақирилганини кўришимиз мумкин. Иброҳимҳалил яхши формада эканлиги маълум. Лекин Жасурда "Қайрат"га мослашиш жараёни кетмоқда. Бу борада унинг чақирилиши тўғримиди?

- Тўғри. Жасур энди энди ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Уни жуда яхши биламиз. Жисмоний ҳолати яхши эканлиги кўриниб турибди. Ўзи билан ҳам гаплашдик. Барчаси профессионал даражада. Қурбон Бердиев бунга жуда жиддий қарайди. Иброҳимҳалил қолаверса Ҳусайин Норчаев, Хожимат Эркинов борасида миллий терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец билан гаплашдим. Буни муҳокама қилдик. Катанец юқоридаги футболчиларни яхши билишини ва терма жамоага чақираверишимни айтди. Уларнинг ўрнида бошқа футболчиларни кўрмоқчи экан. Шундай вазият юз берганидан хурсандмиз. Бу барчамиз учун фойдали. Яхши футболчилар чиқиб келяпти. Уларни кузатяпмиз. 

- "Олимпик" клуби аъзоларининг руҳияти ҳозирда қандай? Чунки жамоа Суперлигада ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Иккита дуранг ва мағлубият қайд этилди...

- Мен бундан хавотирда эмасман. Футболчилар катта ўйинларда тажриба тўплашмоқда. Ғалабалар ҳам келади. Учта ўйинда ғалабага яқин эдик. Боз устига 90 фоиз футболчиларим Суперлигада дебют қилди. Ўйиндан ўйинга янада кучайиб борамиз. Кучли жамоалар билан ўйинларда камчиликларимиз кўринмоқда. Бизга шу керак. Ўзларига бўлган ишонч ортяпти. 

- Таркибда жароҳатланганлар йўқми? Дейлик Беҳзод Шамсиев ҳали тўлиқ сафга қайтмаган...

- Мазкур томондан муаммо йўқ. Шамсиев умумий гуруҳга қайтиб шуғулланяпти. Унинг салоҳиятини биламиз. Ҳар бир футболчи ўзини кўрсатяпти. 

- Суперлиганинг дастлабки 3та туридан қандай таассуротлар қолди? Сизни ажаблантирган жиҳатлар бўлдими? Мисол учун кўп жамоаларда услублар ўзгармоқда...

- Биринчи турда "Сурхон" билан ўйнадик.Испаниялик мураббийлар одатда пас билан комбинацион услубни тадбиқ қилишади. Лекин кучга асосланган футбол ўйнашмоқда. Бу ҳам бир тактика. Демак мураббийнинг қараши шундай. Биз учун қизиқ бўлди. Ажаблантирган жиҳат кўзга ташланмади. Жамоаларимиз кўпроқ пас орқали комбинацион ўйнашларини истардим. Жамоаларда кучли футболчилар бор. Улар бундай ўйнашни билишади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика